таппи
билан улашинг
1. Чорва моллари тезагидан рапида шаклида ясаб қуритилган ёқилғи.
-
Қуруқ таппи. Таппи ясамоқ. Таппи ёқмоқ.
-
У [Зебо] боғ ва полизга қарарди, ҳовли супуриб, уйларни йиғиштирарди, нон ёпиб, сигир соғарди, кир ювиб, таппи қиларди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
-
Бу бесабр жимлик ва қоронғиликда, жинчироқ пирпирагани сари, таппи ёпиб ташланган баланд деворлар билан уч томондан ўраб олинган ҳовли юзи худди ерга чўкиб кетаётгандай эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
2. кўчма Ранги таппига ўхшаш, қора.
-
Аҳмаднинг қўли сомон қориб, гўнг кураб, нақ таппи бўлиб кетган қўллар, қишлоқи ўсмирнинг қўли. М. М. Дўст, Галатепага қайтиш
ТАППИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAPPI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таппи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар