тақа
билан улашинг
1. Жуда яқинига олиб бориб, етказиб, тегизиб қўймоқ; тирамоқ.
-
Стулларни бир-бирига тақаб қўймоқ.
-
[Маҳкам:] Гоҳ қўлида милтиқ, йўлимни тўсади, гоҳ кўкрагимга миниб олиб, кекирдагимга пичоқ тақайди Н. Сафаров, Уйғониш
-
Нури ўз юзини йигитнинг юзига тақади. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Сўзни, мавзуни бирор ерга, масалага уламоқ, олиб келмоқ, кўчирмоқ.
-
Шундай қилиб, Ефим Данилович гапни яна қурол-яроққа олиб келиб тақади. А. Мухтор, Опа-сингиллар
3. Ким ёки нимадандир деб билмоқ, унга боғламоқ.
-
Ҳамма нарсани динга, худога тақайверма. Н. Аминов, Суварак
-
Област саҳро ҳисобига тараққий этиб, келгусида иккига бўлиниб кетса, бу объектив қонун, Аббосов. Сен буни менга тақама, бундан иғво чиқаришинг қийин. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат
тақа сўзи қатнашган жумлалар:
Деворга тақамоқ
-
Бора-бора Қорача Ҳожибнинг ҳазиллари сийқалашиб, ҳамманинг энсасини қотира бошлади. Ойсулув эса янги-янги сўзлар, ўхшатишлар топиб, рақибини деворга тақаб қўйди. М. Осим, Ўтрор
ТАҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тақа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар