тақал
билан улашинг
1. Тақамоқ феълининг ўзлик ва мажҳул нисбатлари.
-
Ёғочнинг учи деворга тақалган. Қайиқ бориб қирғоққа тақалди.
-
Ҳозир суҳбат Элчибекка келиб тақаладигандай эди. А. Мухтор, Туғилиш
-
Суви анча тортилиб қолган кўлнинг шимолий этаги қишлоқ уйларининг ҳовлиларига бориб тақалар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Камар бир одам бемалол энгашиб юра оладиган бўлиб, охири қаерга бориб тақалишини ҳеч ким билмасди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Бирор нарсанинг битишига, юзага келишига қараб қолмоқ, у билан боғлиқ бўлмоқ.
-
Рухсатнома ёзилган. Иш суратга тақалиб қолди. Бугун у ҳам тайёр бўлади. Н. Сафаров, Саодатнинг қиссаси
-
Кўп нарса замонавий машина-ускуналарнинг етишмаслигига бориб тақалади. Муштум
ТАҚАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAQAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тақал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар