ғаладон
билан улашинг
1. Омборда ғалла (дон, ун) сақлаш учун атрофи ўралган жой.
-
Тўхта охун ошхона эшигининг чап биқинидаги сўрида, каттакон ғаладон ёнида ўтирарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. Стол, жавон ва шу кабиларнинг нарса солиб қўйиладиган тортмаси, яшиги.
-
Китоб жавонининг пастки ғаладонига доим энг керакли ҳужжатларини қўярди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Профессор стол ғаладонидан газета олиб, иккала аёлнинг тумшуғи тагида силкитди. Ж. Абдуллахонов, Орият
3. Пул ёки майда буюмлар сақлаш учун хизмат қиладиган яшик, қутича.
-
Ғаладонни ҳисоблаб кўрсам, олти танга бир мири бўпти. Ғ. Ғулом, Шум бола
ҒАЛАДОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘ALADON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҒАЛАДОН сўзига берилган маънолар
ғаладон сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
ғаладон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing