ғалаён
билан улашинг
1. Норозилик ҳаракати; исён, қўзғолон.
-
Суворий казаклар кимдандир дарак топиб, ғалаённи бостиргани келишган эди. С. Сиёев, Аваз
-
Амир амалдорлари халқ ғалаёнидан чўчиб, шоирни киши кўзидан нарида, Қабодиён чўлларида ўлдиришган. Газетадан
-
Бутун Туркистон ўлкасида ғалаёнлар авж олиб кетди. Фарғона водийсида қўзғолон дастлаб Қўқон уездининг Қайнар волостидан бошланди. К. Яшин, Ҳамза
2. кўчма Табиат, унинг ҳодисалари, шунингдек, киши ички дунёсидаги туғён, жўш уриш.
-
Бу хазина мазмунида табиат ғалаёнларига қарши кураш борлигини ифтихор билан тилга оламиз. Газетадан
-
Бўрон тоғлар устида, водийда ўзининг қудратли ғалаёнини бошлайди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Муҳаббатнинг кўзига кўзи тушганда, вужудида уйғонган ҳислар ғалаёнини аниқ эслади. С. Анорбоев, Оқсой
-
Идрокинг мавжига текканинг замон, У мудроқ руҳингга солгай ғалаён. А. Орипов, Йиллар армони
ғалаён сўзи қатнашган жумлалар:
Ғалаён қилмоқ
-
Халқ ғалаён қилди.
-
Бундай дақиқаларда кишини ўй босади, хотиралар тўлқини ғалаён қилади, хаёл қанотланади. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Мамадали Матмуродовнинг кўнглида бир деҳқончилик қилсам, деган ният ғалаён қилиб қолди. С. Аҳмад, Юлдуз
ҒАЛАЁН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘ALAYON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғалаён сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар