шева
билан улашинг
1. тилшунослик Умумхалқ тилининг маълум ҳудудга хос тармоғи, маҳаллий тил.
-
Ўзбек тилининг Фарғона шеваси.
-
Турли шаҳар ва қишлоқлардан келганликлари турлича кийим ва шеваларидан билиниб турган ёш-ёш йигит-қизлар конференс-залнинг ичи-сиртини тўлдириб юборган эди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Ўз қавмлари ва асл ўзбеклар бўлмиш қамишкапаликларни [домла]
-
дағал ном билан таҳқир қилар ва уларнинг шаҳарликларникидан анчайин фарқли бўлган шева тилларини масхаралар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. айнан Тил 3.
-
Ўзбек шевасида шеър ўқиларкан, Қалбларнинг қаърида ҳислар уйғонар. Ватан мақтовлари кириб қулоққа, Зал чай-қалар — одам тўпи тўлғанар. С. Акбарий
-
Афанди демак —
-
турк шевасида муаллим демакдир. Ҳ. Ғулом, Машъал
3. кам қўлл. Сўз.
-
Сени ҳам домига тортмоқ бўлади Севги деб аталган бу эски шева. Ғ. Ғулом
-
Бош эгиб тонглардан тонгларгача то Виждон шевасига ташбиҳ излаймиз. Р. Парфи
1. китобий 1 Ноз-карашма, ишва.
-
Бир шева билан жонон девона қилиб кетди, Ақлимни сочиб ҳар ён, мастона қилиб кетди. Ҳамза
-
Бир қиз келди шева билан, Неча ғамза, жилва билан. Нурали
2. Одат, равиш, йўсин; қонун-қоида, йўл-йўриқ.
-
Камтаринликни, Ҳабибий, шева қил, Ҳам мулойим бўл момиқ парқу каби. Ҳабибий
-
Чархи кажрафторнинг бир шевасидан доғмен: Айшни нодон суриб, кулфатни доно тортадур. Фурқат
ШЕВА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHEVA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шева сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар