ғалаба
билан улашинг
1. Жанг ёки беллашув (кураш)да қозонилган (эришилган) муваффақият; зафар.
-
Ҳирот дарвозалари тепасида карнай-у сурнай, ноғоралар авж қилди; султон Шоҳрух мирзо лашкари ғалаба билан қайтиб келди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Уруш ҳам тугар, ғалаба дамлари ҳам етиб келар Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Баҳсларда тошкентлик ёш чарм қўлқоп усталари энг кўп ғалабага эришиб, биринчи ўринни қўлга киритдилар. Газетадан
2. Иш-фаолият, мақсад йўлида эришилган муваффақият, яхши натижа; ютуқ.
-
Ўзбекистон оқсоқоли Йўлдош Охунбобоев халқ ҳашарида қатнашган барча қурувчиларни катта ғалаба билан табриклади. Ўзбекистон қўриқлари. Баҳор бизни яна янги меҳнатга, ижодга, янги кураш ва янги ғалабага чорламоқда. Саодат
ғалаба сўзи қатнашган жумлалар:
Ғалаба қилмоқ
-
Фашизм устидан ғалаба қилмоқ;
-
Авазхонни уйқу ғалаба қилди. Қўлидаги коса қарс этиб ерга тушди Гулихиромон
-
Рашк ғалаба қилиб, ўртада жанжал кўтарилмасин, дейди К. Яшин, Ҳамза
-
Ишқ ғалаба қилиб, бағри туташди Тоҳир ва Зуҳра
ҒАЛАБА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘ALABA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғалаба сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар