сафо
билан улашинг
1. Беғубор тозалик, мусаффолик, софлик.
-
Инсон туғилмоқда — янги бир одам Кўз очди тонготар сафоси билан. Ж. Жабборов
-
Ўзбек тупроғидан келибман бу бор, Сенгадир ошифта қалбим сафоси. А. Орипов, Йиллар армони
2. Хурсандчилик кайфияти, нашъу намо; ҳузур, гашт.
-
Кайф-у сафо қилмоқ.
-
[Гули:] Ғазалким, сўзлагай меҳр-у вафодин. Ғазалким, сўзлагай ишқдин, сафодин. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Бутун умрин кечириб кайф билан, сафо билан, Иши бўлмаган экан ўткинчи дунё билан. Э. Воҳидов, Муҳаббатнома
3. Сафо (эркаклар исми).
САФО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAFO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сафо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар