адаш
билан улашинг
1. Йўлини йўқотиб қўймоқ.
-
У ёрқин кундузда йўлга чиқиб, қоронғи кечада адашган кишидай, нима қиларини билмай қолди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Адашган кимсадек, Фурқат, қаён боргум билолмасман. Фурқат
2. Нотўғри (хато) иш тутмоқ, нотўғри йўлга кирмоқ.
-
Ҳа, ўз манфаатини халқ манфаатидан юқори қўйганлар доим адашади. Уйғун
-
Адашсанг, тўғри йўл сўргил, уялма. Воқиф
-
3. Ажраб йўқотмоқ.
-
Ватанидан адашмоқ. Уз тўпидан адашмоқ.
-
Отардан адашган бир талай қўй-кўзи ўтлай-ўтлай, бир томони зов, супрадай майдонга тушиб қолибди. С. Анорбоев, Оқсой
-
..Адашган ошиқлар бир-бирин излар. Муродхон
-
4.
-
-
Қалпоғим адашибди.
АДАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ADASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
адаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар