тер
билан улашинг
1. Сочилиб ёки тўкилиб ётган нарсаларни қўл билан бирма-бир олиб тўпламоқ, йиғмоқ.
-
Сойликдан майда тош термоқ. Ўтин термоқ.
-
Эрталаб Бегойим: Ғуломжонларнинг қантак ўриги тўлиб ётибди, териб келгин, деб тайинловди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Мен ёшликдан отамга қарашдим, пода боқдим, машоқ тердим. Ойбек, Танланган асарлар
2. Дон, мева, гул ва шу кабилар ўсимлик ҳосилини бирма-бир олиб тўпламоқ, йиғмоқ.
-
Гул термоқ. Ёнғоқ термоқ. Мош термоқ. Олча термоқ.
-
Пахта терсанг, тоза тер, Чаноғида қолмасин. Қўшиқлар
-
Баҳор келди элимизга — Кўм-кўк бўлди боғ, дала. Севинч тўлиб дилимизга, Териб келдик гуллола. И. Муслим
-
Тоққа чиқиб терганинг Писта билан бодомми? Қўшиқлар
3. Маълум тартибда устма-уст, ёнма-ён ёки бирин-кетин жойламоқ, ўрнаштирмоқ, тахламоқ.
-
Китобларни токчага термоқ. Омборга қовун териб қўймоқ. Саватга нон термоқ. Яшикларга олма термоқ.
-
Нигор ойим ошхонада мантиларни қасқонга териб, қозонга уяр, Раъно бўлса, айвонда кичкина укалари орасида ўтирар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
4. Нарсаларни тешиб ёки тешигидан ип, сим ва шу кабилар ўтказиб, қатор, ёнма-ён жойлаштирмоқ, тизмоқ.
-
Ипга мунчоқ термоқ.
-
Ҳаётхон бечора ип эшиб, марваридларни теришга ўтирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Эшонхон чаққонлик билан сихларга кабоб терарди. Ойбек, Улуғ йўл
-
Ўзиям унча-мунча маржонлардан эмас, ун икки шода-я! Мунчани тергунча, юрагинг қон бўлиб кетади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
5. Нарсаларни жойидан, орасидан бир-ма-бир юлиб, ажратиб олиб ташламоқ.
-
У [Мулла Шамсиддин] эшик олдидаги супада, олдида бир ғалвир майиз, чўпини териб ўтирган эди. А. Қаҳҳор, Башорат
-
Сигирнинг қулоғига яна кана тушибди! Канадан ҳам кўра сигир унинг [Бақоевнинг] аччиғини келтирар эди: канани терай деса, қўймайди, бошини силкийди, пишқиради. А. Қаҳҳор, Адабиёт муаллими
6. плгрф. Босиш, нашр этиш учун типографик белги ва ҳарфларни тегишли тартибда жойлаштириб, бирор матн ҳосил қилмоқ.
-
Эълонни йирик ҳарфлар билан термоқ.
7. Айрим белги ёки рақамларни ёнма-ён, бирин-кетин олиб, келтириб, бирор бутун-лик ҳосил қилмоқ.
-
Лаълихон гаплашиш учун телефон олдига борди, трубкани қўлига олиб, керакли номерларни тера бошлади. Ойдин, Кўнгли тўлдими, яхши йигит
8. Сараламоқ, танламоқ.
-
Футбол командасига кучли ўйинчилар териб олинди.
-
Полклардан ажратиб, териб олинган ҳужумкор отрядлар артиллерия отишмаларидан сўнг душман устига ташланди. Назармат, Жўрлар банд сайрайди
9. Кетмон, теша, болта каби асбоблар юзини болғалаб текисламоқ, ёймоқ ёки ўткирламоқ.
-
Кетмон юзини термоқ. Теша тиғини термоқ.
тер сўзи қатнашган жумлалар:
Ғишт термоқ
-
Сидиқжоннинг диққати ўнг томондаги тўқайининг очиқ ерига териб қўйилган сон-саноқсиз ғиштга жалб бўлди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бинонинг ғиштини термоқ;
-
Ҳовли саҳнига ғишт термоқ.
Без термоқ
Ризқини термоқ
-
Шунинг учун одамларнинг ҳожатини чиқариб юра турай, тузук иш ўзи чиқиб қолади, деган ўйда сочилган ризқини териб юра берди. А. Қаҳҳор, Асарлар
Тошингни тер
ТЕР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TER сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тер сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар