теран
билан улашинг
1. китобий 1 Бирор жойдан, масалан, ернинг сатҳидан анча пастга — чуқурликка ўтиб кирган ёки анча пастдан — чуқурликдан бошланадиган; чуқур, чўнқир.
-
Ернинг теран қатламлари. Теран дарё. Теран қудуқ. Теран булоқ.
-
Унинг [М. Қосимовнинг] қиёфаси ва юриш-туришига саҳро сокинлиги, теран қатламлардан нам юқи топиб аста сўрадиган чайир саксовул томирларининг тўзимлилиги асар қилганга ўхшарди. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда
2. кўчма Мазмун-моҳият жиҳатидан кенг қамровли, чуқур, кучли.
-
Теран фикр. Романнинг теран мазмуни.
-
Оналар, фақат масъуд оналаргина гўдак йиғисидаги теран маъноларни англай олиши мумкин. Э. Охунова, Ҳаёт гуллари
-
Икки кўзим сенинг йўлинг-да, Ўзим теран хаёлга ботдим. Ғ. Шоди
-
Қалбимни аллақандай тиниқ, теран бир мунг чулғаб олди. О. Ёқубов, Ялайман
-
Халқ ҳаётини ғоятда теран тасвирлай билиш муаллифдан катта истеъдод талаб этади. Газетадан
ТЕРАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TERAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ТЕРАН сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингТЕРАН сўзининг антонимлари
Антонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ТЕРАН сўзига берилган маънолар
теран сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
теран сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing