бостир
билан улашинг
1. Босмоқ 1-5, 7, 9-12, 16-17, 23-25 феълларининг орттирма нисбати.
-
Ҳужжатга муҳр бостирмоқ. Қўлёзмани машинкада бостирмоқ. Ариқларнинг четига чим бостирмоқ.
-
Кўклам келиб, Олтиной ерни бир оз юмшатиб, пол олдирибди, донни сепиб, сув бостирибди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Ошнинг сабзи-пиёзини бостириб қўйди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Махсумов қўй сўйиб, гўштини товоқларга бостириб, шўрвасини каттакон тер-мосга солиб келди. М. М. Дўст, Лолазор
-
Чопонимга ўраниб, қалпоғимни бостириб олдим. Ш. Холмирзаев, Йўллар
2. Зўрлик билан бўйсундирмоқ, тор-мор қилмоқ; тинчлик ўрнатмоқ.
-
Хон қуролсиз халқнинг қонини тўкиб, зўрлик билан исённи бостирди. Ж. Шарипов, Хоразм
3. Устидан оғир нарса билан босиб қўймоқ.
-
Дўппи елимлангандан кейин, тахти яхши чиқсин деб, уни тахтакачга бостириб қўяди, тўғрими? Шукрулло, Сайланма
-
Сочларини наридан-бери ўраб, қалпоқ билан бостирди. Мирмуҳсин, Меъмор
4. Қайириб тикмоқ.
-
Дастурхоннинг четини бостирмоқ.
бостир сўзи қатнашган жумлалар:
Бостириб келмоқ
-
Зарифбой отини ниқтаб, Авазнинг устига бостириб келди. С. Сиёев, Аваз
-
У бойваччанинг устига бостириб келди-да, болтани кўтарди. К. Яшин, Ҳамза
-
Нега уйга бостириб келасиз?! Кетинг Ёшлик
Бостириб кирмоқ
-
Эй, қандақа хотин бу, бировнинг уйига бостириб киради? А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин
-
Оломон ёнига қипчоқ сипоҳилари келиб қўшилгандан кейин, Ўрдага бостириб кирдилар-да, Азизбекни ушлаб ҳам олдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
ичкарига мўр-малахдек бир неча саллали йигит бостириб кирди. Ёшлик
-
Айқаш-уйқаш қўрқинчли ўйлар миясига бостириб кираверди. А. Кўчимов, Ҳалқа
Бостириб бормоқ
-
Биз ҳеч кимнинг ерига бостириб бормадик. Ёшлик
-
— Мен ҳали ғалаба қозониб, душман устига бостириб боришни истайман, — деди Низомиддин. Мирмуҳсин, Меъмор
БОСТИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSTIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бостир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар