босқич
билан улашинг
1. Зинанинг ёки нарвоннинг ҳар бир поғонаси.
-
Мадраса ичига бормай, ўша ерда бир тош босқичга отам қадам босди. С. Айний, Эсдаликлар
2. Кўчма Ўзаро боғланган қуйи ва юқори идора, муассаса, ташкилот ва шу кабиларнинг ҳар бир поғонаси, ҳалқаси.
3. кўчма Даража, разряд.
4. кўчма Тарихий, маданий-маънавий, иқтисодий тараққиёт, ривожланишнинг белгили бир поғонаси; давр, палла.
-
Бирон-бир босқич ўртасида турган халқ орасида аввалги босқич кишилари кўриниб қолса, бунга табиий бир ҳол деб қараш керак, деган фикрни айтдим. Гулдаста
-
Одамлар фан-техникани инсон кўзи кўрмаган, қулоғи эшитмаган босқичларга олиб чиқдилар. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Ҳақиқатан ҳам Навоий форсий девони билан Жомийдан сўнг форс-тожик адабиётини янги бир босқичга кўтарди. ЎТА
-
Маънавий камолот босқичлари ичида хушмуомалалик, ширинсуханлик асосий ўринни эгаллайди. Саодат
5. Бирор яхлит иш-ҳаракатни амалга оширишнинг айрим-айрим даврлари ҳақида.
-
Бош планга кўра, Қарши даштини ўзлаш-тириш уч босқичда амалга оширилади. Ўзбекистон қўриқлари
-
Республикамиз меҳнаткашлари пахта йиғим-теримида ҳал қилувчи босқичга кирдилар. Газетадан
-
Реконструкциянинг биринчи босқичи ниҳоясига етганлиги натижасида самолётларнинг учиш хавфсизлиги анча ошди. Газетадан
6. биол. тиб. Биологик ривожланиш поғонаси, даври.
-
Абдураимовдан турли босқичларда шолига қандай ишлов беришни ўрганишди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Улар [олимлар] медиклар билан бирга одамдаги турли касалликларни эрта босқичларда топишнинг диагностик модели ва программасини ишлаб чиқдилар. Газетадан
босқич сўзи қатнашган жумлалар:
Биринчи босқич суд
Биринчи босқич мактаб
БОСҚИЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSQICH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
БОСҚИЧ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан БОСҚИЧ сўзига берилган маънолар
босқич сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
босқич сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар