Izoh.uz сайтида кўнгил сўзининг изоҳи ва маънолари

кўнгил

от

1. Кишининг ҳис-туйғу ва кечинмалари манбаи; юрак, қалб, дил.

  1. Кўнглида яхши ниятлари кўп.

  2. Кўнглим қувончларга тўлди.

  3. Бахт, иқбол, фаровонлик орзулари кўнгилда тўла, аммо бу дамда бир парча чапатига зорлик қандай мусибат. Ойбек, Нур қидириб

  4. [Зайнаб:] — Кўнглимда тариқдек ёмонлик бўлса, эртагача етмайин. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  5. Нигоранинг кўнглини қандайдир ғамгин ҳис-туйғулар эгаллаб олди. С. Анорбоев, Оқсой

  6. Аслида эса ҳозир унинг кўнглида бир-бирига зид, асов туйғулар жунбишга келиб, жисм-у жонини гоҳ безовта қилса, гоҳ ҳаловатли кечинмаларга ғарқ этаётган эди. С. Сиёев, Ёруғлик

2. Феъл-атвор, характер, хулқ.

  1. Жаҳлдан тушгандан кейин яна юмшаб қоласиз, раис, кўнглингиз бўш. С. Аҳмад, Қадрдон далалар

кўнгил сўзи қатнашган жумлалар:

Бир кўнгли

Бир қур тахмин қилиб, ичида гумонсираб, бир хаёл билан.
  1. Бир кўнгли, бу гапни қози топиб келгандир, деб ўйлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  2. Борган еригача куйдириб борди. Бир кўнглим, Заҳар бериб қўйдими? деб қўрқдим. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

Кўнгил бермоқ

1. Берилмоқ, меҳр қўймоқ.
  1. Яхшилик кўр, ёмонликни кўрмагин, Бевафо дунёга кўнгил бермагин. Ойсулув ;

2. Севмоқ;
  1. Мен тунукасоз устамнинг қизига кўнгил берган эдим К. Яшин, Ҳамза

  2. Бир нечук номардга кўнгил бермагин Алпомиш

Кўнгил ёзмоқ (ёки очмоқ)

Ғам-ғуссани тарқатмоқ, унутмоқ, хурсандчилик қилмоқ, ўйин-кулги, сайр ва шу кабилар билан дилгирликни тарқатмоқ.
  1. Бамаъни одам билан гаплашиб, кўнгилни ёзмоқ.

  2. Малика кўнгил ёзиш учун тез-тез овга чиқар экан. Булбулигўё

  3. Қўшиқ кишининг кўнглини очади. Н. Сафаров, Шарқ тонги

Кўнгил ёрмоқ

Дилидаги гапларни айтмоқ.
  1. Шунинг учунми дардини кимга айтишни билмай қолган кезларда Аваз Мутрибни соғинади, унга кўнгил ёради. С. Сиёев, Ёруғлик

Кўнгил овламоқ

1. Ўзига мойил, ром қилишга интилмоқ.
  1. Кўзингни сузиб, овлоқда Пўлатжоннинг кўнглини овлаб юрган эмишсан. С. Аҳмад, Қадрдон далалар

2. Бировни хурсанд қилишга, кайфини чоғ қилишга ҳаракат қилмоқ.
  1. Тўрахўжа ўртоқларининг кўнглини овлашни биладиган, ўта маданиятли бола эди. Д. Нурий, Осмон устуни

Кўнгил сўрамоқ

Киши бошига бирор мусибат ёки ташвиш тушганда, ундан ҳол-аҳвол, кайфият ва шу кабилар ҳақида сўрамоқ.
  1. Али мешкобчи кейинчалик Низомиддиннинг ҳибс этилиб, Ихтиёриддинга ташланганини эшитиб, эрта билан келиб, Меъморнинг кўнглини сўради. Мирмуҳсин, Меъмор

  2. Ёдгорбойнинг нобуд бўлганидан булар бехабар экан, тўғри келиб, кампирдан кўнгил сўрабман. А. Қаҳҳор, Асрор бобо

Кўнгил узмоқ

Баҳридан ўтмоқ, кечмоқ, ажралмоқ, ташлаб кетмоқ.
  1. Бир ёғи булар, қолаверса, волидамизнинг қабрларидан кўнгил узолмай, Капсанчиларда қолиб кетдим. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Кўнгил учун

Ҳурмат юзасидан; ҳеч бўлмаса, шунчаки, тил учида.
  1. Шаҳидбек гўё кўнгил учун яна: — Кўп яхши экан! — деб қўйди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

Кўнгил хуши

Ўзининг хурсандлиги, вақтичоғлиги учун хизмат қиладиган иш-ҳаракат ёки нарса; хурсандлик, вақтичоғлик воситаси.
  1. Қиз бўлса ҳам, кўнгил хуши, фарзанд керакдур йигитга. Қўшиқлар

Кўнгил қўймоқ (ёки бермоқ)

Меҳр-муҳаббат боғламоқ, севмоқ.
  1. Йигит шу қизга кўнгил қўйди.

  2. — Кўнгил берганимни, яхши кўрганимни ўлганидан кейин яна ҳам аниқ билдим. Ҳеч кимдан уялмай, бағримга босиб йиғладим, — деди Ҳожи хола. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

Кўнгилга тугмоқ

Кўнгли айнимоқ

Тўш олди соҳаси ва ҳалқумда ўзига хос нохушлик ҳис этмоқ; беҳузур бўлмоқ.
  1. Ёқимсиз ҳиддан кўнгли айниди.

Кўнгли бор

1. Хоҳиши, майли бор; мойил.
  1. Шу ерда қолиб ишлашга кўнгли борлигини бирдан айтишга бўйни ёр бермай ўйланди. Ҳ. Назир, Одамнинг қадри

2. Яхши кўради, севади.
  1. Ундай деса, Солиянинг пичингида ҳам жон бор. Ахир илгарилари ака демас эдику? Кўнгли бормикин-а? С. Анорбоев, Шерали севиб қолди

Кўнгли бузилмоқ

Кайфияти бузилмоқ; қаттиқ хафа бўлмоқ, қайғуга чўммоқ; дили оғримоқ, дили ғаш тортмоқ.
  1. Дутор чалиб ўтирсам, Ипи узилиб кетди, Ёр сени ўйлаб турсам, Кўнглим бузилиб кетди. Қўшиқлар

  2. Акасининг бу ҳаракатидан Раънонинг кўнгли бузилиб, қовоғини солди-ю, аразлаганча ҳовлига тушиб кетди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар

  3. Хондан бошқача муомала кутган Зуҳра бегим тўсатдан кўнгли бузилиб, кўзига ёш олди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар

Кўнгли бузуқ

1. Фикри, нияти ёмон, ёмонлик қилишни ўйловчи;
2. Ғамгин, руҳан эзилган, кўнгли яримта.
  1. Кўнгли бузуқ бўлса, болам, шод айла, Йиқилганни, болам, сен босиб ўтма. Равшан

Кўнгли бўлмаслик

Кўнглига тўғри келмаслик, бирор ишни бажаришга ботина олмаслик; маъқул кўрмаслик.
  1. Ибн Ямин устозининг вафотидан сўнг, унинг оиласини ташлаб кетишга кўнгли бўлмади. К. Яшин, Ҳамза

Кўнгли бўшамоқ

Ғам-ташвишдан енгилланмоқ, кўнгли ёришмоқ.
  1. Йиғлаб-йиғлаб, кўнгиллари анча бўшагандан кейин: — Ҳасанжон буларни қаердан топдинглар [деди]. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ

Кўнгли жойига (ёки ўрнига) тушмоқ

Хотиржам бўлмоқ, тинчланмоқ; таскин топмоқ.
  1. Ғуломжон ҳали қўшниси терим бошламаганини кўриб, кўнгли анча жойига тушди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

Кўнгли йўқ

1. Майли, хоҳиши йўқ; мойил эмас, истамайди.
  1. Аслида Шодмон отанинг бешикка кўнгли йўқ эди. Ҳ. Назир, Кўрмана

2. Яхши кўрмайди, севмайди.

Кўнгли кенг

1. Ҳар нарсага сиқилавермайдиган, ташвиш тортавермайдиган.
  1. У кўнгли кенг, вазмин бўлишни, анча-мунча нарсани ичига бемалол сиғдириб, ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб юришни ҳавас қилади. П. Қодиров, Уч илдиз

2. Олиҳиммат, саховатли.

Кўнгли кўтарилмоқ (ёки ўсмоқ)

Руҳланмоқ, руҳи, кайфияти кўтарилмоқ, руҳи енгил тортмоқ; хурсанд бўлмоқ.
  1. Сидиқжон иситмаси тушганиданми ёки кампирнинг меҳрибончилигиданми, кўнгли кўтарилиб, таъби очилганиданми, жуда енгил тортди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Кўнгли кўтармайди

1. Хоҳламайди, ёқтирмайди, табиатига тўғри келмайди.
  1. Қариндошлар, қўшнилар — ҳеч ким ёқмас, ҳеч нарсани кўнгли кўтармас, ҳеч нарсани истамас эди. Ойбек, Нур қидириб

2. Ҳазм қилолмайди; еб-ичолмайди.
  1. Ёғли овқатни кўнглим кўтармай қолди.

Кўнгли очиқ ёки очиқ кўнгил

1. Истагини, хафа ёки хурсандлигини яширмайдиган; тортинмай гаплашаверадиган.
  1. Йўлчининг кўнгли очиқ, содда йигит эканини билиб, болалар бирин-сирин яқинлаша бошлайдилар. Ойбек, Танланган асарлар ;

2. Ҳар нарсага хафа бўлавермайдиган, гина сақламайдиган; беғараз.
  1. одамларга жуда меҳрибон, кўнгли очиқ, қотмагина чол эди. С. Кароматов, Олтин қум

Кўнгли оқ ёки оқ кўнгил

Бировга ёмонликни истамайдиган; беғараз, юраги тоза, софдил.
  1. Оқ кўнгил одам.

  2. — Салимбойваччадан қилча шубҳаланманг, — қатъий деди Тантибойвачча, — унинг кўнгли оқ. Ойбек, Танланган асарлар

Кўнгли оғримоқ

Хафа бўлмоқ, ранжимоқ.

Кўнгли совимоқ (ёки қолмоқ, қайтмоқ)

Аввалги яхши муносабати, майли йўқ бўлмоқ, ихлоси қайтмоқ, севмайдиган, ёқтирмайдиган бўлиб қолмоқ.
  1. Дўстидан кўнгли совиди.

  2. [Абдишукурнинг] Кейин Мадраса илмларидан кўнгли совий бошлади, чунки имом бўлиш уни сира қизиқтирмади. Ойбек, Танланган асарлар

Кўнгли соф (ёки тоза)

ёки , соф (тоза) кўнгил айн. кўнгли оқ.
  1. [Гулнор:] Ўзимдан ортиқ сизга ишонаман. Сиз кўнгли тоза йигит, биламан. Ойбек, Танланган асарлар

Кўнгли суст кетди

Жуда ҳам ҳаваси келди, тотиб кўргиси, егиси ёки ичгиси келди.
  1. Анорга кўнглим суст кетди.

Кўнгли тинчиди

Кўнгли тор

1. Ҳар нарсага сиқилаверадиган, ташвишланаверадиган; сержаҳл;
2. Хасис, зиқна.

Кўнгли тош ёки тош кўнгил

Раҳм-шафқати йўқ, бераҳм, шафқатсиз; бемурувват.
  1. [Фотима:] Золим, раҳмсиз, тош кўнгил! С. Айний, Қуллар

Кўнгли тўлмоқ

Мамнун бўлмоқ; қаноат ҳосил қилмоқ, тинчланмоқ.
  1. Муҳиддин ака алланимадан хурсанд бўлиб, кўнгли тўлиб чиқиб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Кўнгли тўқ

Ғам-ташвишдан холи, хотиржам.
  1. Элга қўшилганнинг кўнгли тўқ, элдан ажралганнинг бети йўқ. Мақол

  2. — Бектемирдан кўнглим тўқ, — деди Али тажанг, — калласи ишлайди. Ойбек, Қуёш қораймас

  3. Ишончларингизни оқлайман, кўнгилларингиз тўқ бўлсин. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

Кўнгли хира

айн. Таъби хира
  1. У смена охирида бир оз енгил тортди-ю, лекин кўнгли ҳамонхира эди. А. Мухтор, Туғилиш

Кўнгли чопмоқ

1. Табиатига, дидига мос келмоқ, мувофиқ деб билмоқ, ёқтирмоқ.
  1. [Гулсумбиби:] Дурадгор йигитнинг онаси қатнай-қатнай, тинка-мадори қуриди. Айниқса, ўшанга кўнглим чопган эди. Ойбек, Танланган асарлар ;

2. Бирор нарсанинг рўёбга чиқишига, амалга ошишига ишонмоқ.
  1. — Қайғурма, Офтоб куёвинг бунчалик сулув бўлса чимилдиқда печакгулдек бўлиб, эрига чирмашганини кўрармиз! — Оҳ, опажон, — деди умидсизча ойим, — менинг бунга кўнглим чопмайди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Кўнгли чўкмоқ

Руҳи тушиб кетмоқ, умидсизликка берилмоқ; ўксимоқ, афсусланмоқ.
  1. Боланинг кўнгли чўкди.

  2. Ҳаётнинг кўнгли чўкиб кетди, лекин умид ипини узгиси келмади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

Кўнгли юмшамоқ

Ачиниб раҳми келмоқ; аччиғидан, қаҳридан тушмоқ.
  1. Меҳри юрак-юрагидан эзилиб, дадасининг кўнглини юмшатиш йўлларини қидирарди. Ш. Рашидов, Бўрондай кучли

Кўнгли юмшоқ ёки юмшоқ кўнгил

Кўнгли ярим (та)

Ғам-ташвиш билан руҳан эзилган, дилшикаст.
  1. — Қўй энди, озор берма, кўнгли яримта, — деган эди, Асрорқул қайта авж олди: — Кўнгли яримта бўлса, мияси ҳам яримтами? А. Қаҳҳор, Асрор бобо

Кўнгли ўксимоқ

Хафа бўлмоқ, маъюсланмоқ.
  1. Қизнинг атрофга жавдираб турган кўзлари хомуш ерга боқди. Қиз кўнгли ўксиди. С. Аҳмад, Меҳрибон

Кўнгли қаттиқ ёки қаттиқ кўнгил

айн. Кўнгли тош.
  1. Шу ёшга келиб, оталик меҳрини жуда кам кўрсатган қаттиқ кўнгил отанинг юраги бирдан эриб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

Кўнгли қора айн. ичи қора

  1. Қайси кўнгли қорадан чиқди бу гаплар? А. Муҳиддин, Кўнгиллар

Кўнгли ғаш

Таъби хира, бирор нарсадан ташвишли, безовта, нотинч.
  1. Кўнгли ғаш, бояги қувончли, ширин, аммо таги йўқ хаёллардан асар ҳам қолмаган эди. О. Ёқубов, Муқаддас

Кўнглига келмоқ

1. Ўзича ўйламоқ, хаёлидан ўтмоқ.
  1. Зўрликни кўнгилга келтирманг. Ш. Тошматов, Эрк қуши

  2. Ўзинг биласан. Ахир шундай бўлади, деб кўнглимга келтирибманми?! П. Турсун, Ўқитувчи

2. Хафа бўлмоқ.
  1. Бу гапингиз нотўғри, қори, сизнинг илмингиз эскича илм Кўнглингизга келмасин-у, извошга эшак қўшиб бўлмайди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Кўнглига оғир олмоқ

с. т. Арзимаган нарсага хафа бўлмоқ; ўзига таҳқир деб тушунмоқ.
  1. Қўйинг-чи ўзингиз ҳар бир нарсани кўнглингизга оғир ола берар экансиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. Қалмоқларнинг кўзича, сен мендан зўр бўлгин, қандай сиёсат қилиб гапирсанг ҳам, мен кўнглимга оғир олмайман. Алпомиш

Кўнглига тегмоқ (ёки урмоқ)

айн. Чаккага тегмоқ
  1. Булар ҳаммаси ҳам кўнгилга урди, шекилли, гулзорлар бўйлаб боғни айлана бошлади. Ойдин, Фонар тагида.

Кўнглига қарамоқ

Раъйига, хоҳиш-истагига мувофиқ иш тутмоқ.
  1. Мана шунақа-да, боланинг кўнглига қарайверсангиз, ҳаддидан ошиб кетади. Ойдин, Ўзи монанд

Кўнглига қил (ҳам) сиғмайди

айн. Юрагига қил (ҳам) сиғмайди.

Кўнглига қўл солиб кўрмоқ

Кўнглида кири йўқ

1. айн. Кўнгли оқ;
2. айн. Кўнгли очиқ.
  1. Юрагида бори юзига тепиб турадиган бундай кишиларни, кўнглида кири йўқ, деб мақтайдилар. П. Қодиров, Уч илдиз

Кўнглидан кечирмоқ (ёки ўтказмоқ)

Хаёлидан ўтказмоқ, ўйламоқ.
  1. Энди бу ҳаёт нимага керак? деган фикрни кўнглидан кечирганди. О. Ёқубов, Тилла узук

  2. Тегирмонга тушса, тирик чиқадиган одам, дея кўнгилдан ўтказардилар. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли

Кўнглидан чиқармоқ

1. Буткул унутиб юбормоқ; ўйламай, эсламай қўймоқ.
  1. Аслида эса Холмурод севган қизидан ҳали-вери жудо бўлишни ҳам, у ни кўнглидан чиқариб юборишни ҳам истамасди. П. Турсун, Ўқитувчи

2. Илгари хафа қилган кишисини узр тарзида хурсанд қилмоқ, хафалигини, гина-кудуратни тарқатмоқ.
  1. Бола бечоранинг дилини оғритган эдим Ўлмасам. бир яхши иш қилиб, кўнглидан чиқариб юбораман. С. Аҳмад, Қадрдон далалар

Кўнглини бузмоқ

Хафа, ғамгин қилмоқ, ғамга ботирмоқ.
  1. Бир ёш аёлнинг ғам ва ҳасрат билан тўла ёр-ёри алоҳида эшитилар, одамнинг кўнглини бузар эди. П. Турсун, Ўқитувчи

Кўнглини кўтармоқ (ёки ўстирмоқ)

Дилини чоғ қилмоқ, хурсанд қилмоқ, яхши кайфият бағишламоқ; руҳлантирмоқ.
  1. Беморнинг кўнглини кўтариб, кечқурун уйига қайтди. Т. Ашуров, Оқ от

  2. Бирови йиллаб сақлаган йилқи мойи топиб келиб, тўпиғини силайди, бирови қизиқ-қизиқ гаплар айтиб, кўнглини кўтаради. С. Сиёев, Ёруғлик

  3. — Хафа бўлманг, Тўхта хола, кўпга келган тўй, — деди Бозоров, унинг кўнглини кўтариш. учун. И. Раҳим, Чин муҳаббат

  4. Бу гап Жуманнинг кўнглини ўстириб юборди. А. Мухтор, Туғилиш

Кўнглини олмоқ

1. Хурсанд қилмоқ.
  1. Мен биров билан ошначилик қилсам, ундан жонимни ҳам аямай, кўнглини олмоққа тиришаман. А. Қодирий, Ўтган кунлар

2. Бировнинг севгисини қозонмоқ, ўзига меҳр-муҳаббат уйғотмоқ, ром қилмоқ.
  1. [Сидиқжон:] Бунақа қўшмачилик сизлардан келади. Инъомжонга Қизимнинг кўнглини ол, эридан чиқариб, сенга бераман, деган кишидан келади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Кўнглини оғритмоқ

Хафа қилмоқ, ранжитмоқ.
  1. Ука, мен уч-тўрт кундан кейин Фарғонага жўнайман. Лекин сан чолнинг кўнглини заррача оғритма, дурустми? Ойбек, Танланган асарлар.

Кўнглини топмоқ

Истак-хоҳишига мос тушадиган иш ёки ҳаракат билан ўзига мойил қилмоқ, ўзидан хурсанд қилмоқ.
  1. Каттароғини ака де — қўлтиғига кир, кичикроғини ука де — қўлтиққа ол, кўнглини топ. П. Турсун, Ўқитувчи

Кўнглини эритмоқ

Дилини, қалбини эритмоқ, юмшатмоқ.

Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас

Киши бирор нарсага ўрганиб, одатланиб қолса, гарчи у зиён бўлса ҳам, уни тарк этолмайди, деган маънода ишлатиладиган матал (асосан ярамас одатлар ҳақида).

КЎНГИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

KO‘NGIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
537
Сўзнинг тескари ёзилиши
лигнўк
Ҳарфлар сони
6
Кўришлар сони
698

кўнгил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
кўнгил сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, кўнгил сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+