босма
билан улашинг
1. Босмахонада босилган, чоп қилинган, нашр этилган.
-
Қўлёзма ва босма асарлар.
-
Мустақиллик даврида босма маҳсулотлар янада кўпаяди. Газетадан
2. от. эск. айн. Нашр.
-
Эҳсон стол устида ётган бир китобчани Саидийнинг олдига сурди: — Буни кўрдингизми? Иккинчи босмаси. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Адабий ходимнинг асосий вазифаларидан бири — материални таҳрир қилиб, босмага тушириш. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
— “Истеъдод“ нима дегани-а? Ҳеч тушунмадим-да шу гапга, — деди Ҳусниддин. Муса яқиндагина босмадан чиққан, ҳеч қўлидан туширмайдиган луғатни олди-да, тез варақлаб топди: — Талант — деди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. айнан Босмахона.
-
У Хевада босма очиб (1874 йил), кўп китоблар бостирган. Ж. Шарипов, Хоразм
4. Нашриёт, ношир, нашрчи.
-
Сен Ота-жон босма билан бир сўллаш. Тошбосмада Авазнинг шерларини чоп этиб, нусхасини кўпайтирсин. С. Сиёев, Аваз
5. Каштачиликда кенг тарқалган яхлит гул-чоклардан бири.
-
Айвонда босма гулли бўз кўрпа ёпилган пастаккина танчада қизлар ўтирарди. Ойбек, Улуғ йўл
-
Босма тиккан ботир қиз, Жамалай тиккан чевар қиз. Бойчечак
6. Жундан тайёрланган, тикилган (мато ёки уст кийим ҳақида).
-
Босма чакмон. Босма кигиз.
-
Босма чакмонни ечиб, сандалга оёғини тиқди. М. Ҳазратқулов, Журъат
7. Кулолчиликда сопол идишларни безашда қўлланадиган гул нусхалари.
8. Сиёҳни шимиб қуритадиган қоғоз ва шундай қоғоз ўрнатилган асбоб.
-
Жалғаш Нуримбетов ғазаб билан кириб, Пошшохон Мадраҳимованинг бошига сиёҳдон ёнидаги сўлақмондек босма тош билан туширди. Муштум
9. Босқин, босқинчилик.
-
Ҳамма ўғри, каллакесар, ялангоёқларнинг бошида Акбарали ўзи туради! Кечалари йигитлари билан босма қилади! Чўлпон, Кеча ва кундуз
босма сўзи қатнашган жумлалар:
Босма лист
-
Туроб аканинг ҳамма ёзган асарлари 150 босма листга яқин тўпламни ташкил этади. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
Босма машина
Босма табоқ
Босма ҳарф
Босмага тайёрлаш
БОСМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
босма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар