бостириқ
билан улашинг
Овқат, дори ва шу кабилар устидан истеъмол қилинадиган бошқа овқат ёки ичимлик.
-
— Бостириққа мана буни ичиб юбор, бўтам, — деди бош йилқичи, Соколовга қимиз тутиб. К. Яшин, Ҳамза
-
Кейин бир ҳўплам чойни бостириқ қилиб ичди-ю, Болта деб кимнидир чақирди. К. Яшин, Ҳамза
1. Яйдоқ от устига ёпиб қўйиладиган қалин мато.
-
Бойнинг ўттиз беш болорли кенг сай *онаси эгарлари олиниб, бостириқ билан ёт, хўракка қўйилган отлар билан тўла эди. С. Айний, Қуллар
-
Бедов отнинг бостириғи гуллидир. От устида ўтириши баллидир. Қўшиқлар
2. Кийим-кечак чоки устидан яна бир бор бостириб тикиш, бостирма чок.
-
Бостириқ қилиб тикмоқ.
БОСТИРИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSTIRIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
БОСТИРИҚ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан БОСТИРИҚ сўзига берилган маънолар
бостириқ сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
бостириқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар