бўшлиқ
билан улашинг
1. Маълум чегаралар билан ўралган бўш жой; ҳавол жой.
-
Қорин бўшлиғи (анатомия). Цилиндр ичидаги бўшлиқ.
-
Оқибатда оқсил моддалар қорин бўшлиғига сизиб туша бошлайди. Газетадан
-
Оғиз бўшлиғида ҳеч қандай тўсиқларга учрамай ҳосил бўладиган, таркиби овоздан иборат товушлар унли товуш деб аталади. Ўзбек тили дарслиги
2. Чексиз олам, фазо, осмон; чеки йўқ бўш жой.
-
Олимлар яқин вақтларга қадар космик бўшлиқни ўрганишни фақат орзу қила олар эдилар.
-
Зумрад кўзларини қоронғи бўшлиққа тикканича қимирламай ўтирарди. С. Зуннунова, Гулхан
-
Ҳувуллаб изғиётган тоғ шамоли чўққиларни ялаб ўтиб, бепоён бўшлиққа сингиб кетарди. С. Кароматов, Олтин қум
3. Бўш ётган ер, жой.
-
Шундан кейин бир бўшлиқ ер билан қўрғоннинг жанубига қараб кетиладир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Айниқса, булар биринчи қадам қўйган йиллари бу ерлар ҳувуллаб ётган бўшлиқ — саҳро эди. А. Мухтор, Асарлар
4. физика Ҳавосиз жой, вакуум.
-
Очиқ фазо бўшлиғи. Цилиндр ҳавосини тортиб олиб, бўшлиқ ҳосил қилмоқ.
БЎШЛИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘SHLIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўшлиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар