бўшаш
билан улашинг
Бўшамоқ И феълининг биргалик нисбати.
-
Кузда болалар дала ишларидан бўшашса, мактабни очиб юбориш ниятида эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
1. Юмшоқ бўлиб қолмоқ, юмшармоқ.
-
Ер етилиб, анча бўшашиб қолибди.
2. Таранглигини ёки мустаҳкамлигини йўқотмоқ, осилиб қолмоқ.
-
Стулларнинг оёқлари бўшашиб қолибди. Тормоз бўшашиб қолибди. Тишларим бўшашибди.
-
Кўзойнак ошиқ-мошиғи кўпинча бўшашиб қолади, шунда унинг болтини маҳкам бураб қўйинг. Газетадан
3. Кучи кесилиб, пасаймоқ, қайтмоқ.
-
Шамол бўшашди. Совуқ бўшашди.
-
Иссиқ бирмунча бўшашгандек туюлса ҳам, димлик заптида эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Муқаддам кучли эди. Узоқ олишди. Кейин бирдан бўшашди-ю, жимиб қолди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
4. Мадори қуримоқ, жисмонан заифлашмоқ; шалпаймоқ.
-
Адолат бўшашди. Индамай, ҳолсизлик билан стулга ўтирди. С. Зуннунова, Олов
-
Тамом бўшашиб, дармони қуриганча, деворга суяниб қолди. Ёшлик
-
Оёқларим бўшашиб, титраб кетдим. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
5. кўчма Ҳовуридан тушмоқ, гапидан, ниятидан қайтмоқ, бўш кела бошламоқ; ҳафсаласи пир бўлмоқ.
-
Офтоб ойим эрининг кейинги сўзи билан анчагина бўшашди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Зумрад аввалига енгил қаршилик қилган бўлди, сўнг бегона эркакнинг оғуши ҳам иссиқ бўлишини сезиб бўшашди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Таманнонинг тарвузи қўлтиғидан тушиб, бўшашди. Мирмуҳсин, Қаҳрамоннома
6. Бўш қўйилганлиги натижасида сусайиб кетмоқ.
-
Интизом бўшашмасин. Иш бўшашмасин. Талабчанлик бўшашмасин.
-
Ишларни бўшаштириб юборибсиз. Э. Самандаров, Дарёсини йўқотган соҳил
бўшаш сўзи қатнашган жумлалар:
Бўғини бўшашмоқ
БЎШАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘SHASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўшаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар