ваҳшиёна
билан улашинг
1. Ваҳшийларга хос бир йўсинда; ваҳшийларча.
-
Ваҳшиёна қийнамоқ.
-
Онахоннинг яраси ўнг елкасида, ваҳшиёна урилган пичоқ яраси эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
[Амир] Бухоро аркига борган йигирма бир кишини ваҳшиёна ўлдирган. С. Айний, Қуллар
2. Ёввойи, жаҳолатпараст кишиларга хос равишда; ёввойиларча, нодонларча.
-
Қани, менга айтинг-чи, бу ярамас, ваҳшиёна одатлар, қалин олишлар, зўрлаб эрга беришлар қачон барҳам ейди? П. Турсун, Ўқитувчи
ВАҲШИЁНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAHSHIYONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ваҳшиёна сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар