важ
билан улашинг
1. Бирор нарса, ҳодиса ва шу кабиларни келтириб чиқарувчи асос; сабаб.
-
Кўктемирни қўшиб чала ўлик қиятни дўхтирга юборганинг важини энди билдим, аблаҳ! А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Менга айтгин йиғлаганинг важини, Не сабабдан бундай ўксиб йиғлайсан. Баҳром ва Гуландом
2. Иш-ҳаракат, ҳодиса ва шу кабиларни оқлаш учун кўрсатиладиган, келтириладиган сабаб, асос; баҳона.
-
Дангасанинг важи кўп, оҳангсизнинг — авжи. Мақол
-
Билиб, кўриб туриб ўзини оқлашга важ қидиряпти. С. Нуров, Нарвон
-
Йилнинг охирида миллион-миллион ажратилган маблағ фойдаланмай қолиб кетади. Унгаям важ топиб берадилар. С. Кароматов, Сўнгги бархан
3. Бирор нарсага тааллуқли жиҳат, томон.
-
— Қорин важи унча мақтарли эмас — деди Шум бола. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
Аммо мендан сўрасанг, Марғилондаги на қудамиз ва на келинимизни ҳеч бир важ билан камсита олмайман, балки бизга қуда бўлмоққа энг мувофиқ кишилар эди, балли, ўғлим, дейман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
важ сўзи қатнашган жумлалар:
Важ қилмоқ
-
Чавандоз аллакимлар билан маслаҳатлашиб олишни важ қилиб, справкани пайсалга солди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
ВАЖ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAJ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
важ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар