важоҳат
билан улашинг
1. Одамнинг кўзга ташланувчи гавда бичими, қиёфаси, савлати.
-
Бу улфати чор ичида катта саллали, оппоқ соқолли, лекин важоҳати йигит -дай бир кекса киши диққатни ўзига жалб этади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Шукур-жонни яна унинг бутун важоҳатидан ёғилиб турган куч-қувват юзининг қизиллиги ҳайрон қолдирди. О. Ёқубов, Ота изидан
2. Руҳий ҳолат, кайфиятнинг кўзга ташланувчи ифодаси, кўриниши; авзо.
-
Мунира ялт этиб эрига қаради, важоҳатини кўриб, ўрнидан турди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Отахўжа ака Эсон бобонинг эрталабки важоҳатидан ташвишли гап борлигини сезганди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
-
Маҳкам қўлларини мушт қилиб, қўрқинчли важоҳат билан Зокирга отилди, аммо бир неча киши бирдан орага тушди. П. Қодиров, Уч илдиз
ВАЖОҲАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAJOHAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
важоҳат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар