ваҳшат
билан улашинг
1. Кишини даҳшатга соладиган аянчли аҳвол, ўта-кетган маданиятсизлик; нодонлик, жаҳолат.
-
Яшасин мактаб, шогирдлар ўқисин. Эски турмушлар, ваҳшатлар йўқолсин! Ҳамза
-
Ваҳшат билан инсон юзма-юз келди, Даҳшат билан инсоф юзма-юз келди. Ж. Жабборов
2. Кишини даҳшатга соладиган ваҳшийлик, йиртқичлик, ёвузлик; ваҳшиёна ва мудҳиш хатти-ҳаракат.
-
Душман ваҳшатидан эҳтиётланиш учун томда ётган Собирнинг қонсиз юзига ҳам қуёш нури тушгач, у сесканиб уйғонди. Ҳ. Шамс, Оқпадар
-
Иброҳим Дўлдой сарбозлари кенг саҳрода бўрондай чанг кўтариб, қийқириб, ваҳшат билан фарғоналиклар устига от қўйишди. Мирмуҳсин, Меъмор
3. Умуман, қўрқувга солувчи ҳолат; даҳшат.
-
Андижонда юз берган ваҳшатлар хабарини Самарқандга етказиш учун лой сачратиб от чоптириб бораётган Тоҳир энди Қувага яқинлашди. Мирмуҳсин, Меъмор
ваҳшат сўзи қатнашган жумлалар:
Ваҳшат солмоқ
-
Шоқосимнинг башараси ҳам унинг танига ваҳшат соларди, бу безори бир кун эмас, бир кун шикаст етказишидан чўчирди. Ойбек, Танланган асарлар.
Ваҳшат қилмоқ
-
— Хўш, тўғрисини айтасанми, йўқми! — деб ваҳшат қилди Баҳўрга қўрбоши. Ё. Хаимов, М. Раҳмон, Ҳаёт-мамот
ВАҲШАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAHSHAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ваҳшат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар