ваҳм
билан улашинг
1. айнан 1 ваҳима.
-
Ўлимнинг ваҳмидан ҳар дам юрак тўлганга йиғлайман. Ҳамза
-
Чолнинг ваҳми, Ҳасан сўфининг ерга ётиб қулоқ солиши Ғуломжонларни ҳайрон қолдирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Унинг овозидан қўрқинч аралаш ташвиш, боя ўзи айтганидек, ваҳм аломатини сезган Шерали хохолаб юборди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Бари чопқу олдда, Эркин, не учун ваҳм айладинг Э. Воҳидов, Муҳаббат
-
Барот полвоннинг хотини уйда ёлғиз; эри ҳам, ўғли ҳам гузарда кўчадаги хотинлар чувури, болалар йиғиси юрагига ваҳм соларди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. айнан 2 ваҳимали.
-
Кейинги кунларни Анор-хон ваҳм ўйлар билан ўтказди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
ВАҲМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAHM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ваҳм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар