пардозла
билан улашинг
1. Пардоз бермоқ, силлиқлаб, бўяб, чиройли, жилоли қилмоқ.
-
[Унсин] Ичкари уйда ўтириб, маҳсиларга шон қоқади, шон туширади, пардозлайди: қора гул, лок суркайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Пардозлаш ишлари охирлаб қолган мазкур биноларнинг лойиҳаси чет элдан олиб келингани йўқ. Газетадан
2. кўчма Пардоз қилмоқ, ўзига зеб-оро бермоқ.
-
Сочларини ювдириб, гул суви билан пардозлаб кўйлак кийдирди. Ойбек, Навоий.
-
Қиз-жувонлар ўзларини ҳафсала билан, бир-биридан ўтишга пардозладилар. Т. Ашуров, Оқ от
3. кўчма Ишлов бериб мукаммаллаштирмоқ, бадиий қийматини оширмоқ, силлиқламоқ.
-
Халқ ижодчилари куйланиб келган асарларга ўзгариш ва янгиликлар киритганлар, уларни пардозлаганлар. Ватан адабиёти
ПАРДОЗЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PARDOZLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пардозла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар