пардоз
билан улашинг
1. Амалий санъат ва ҳунармандчиликда нарсалар сиртини бўяш, силлиқлаш ва бошқалар йўллар билан уларни чиройли, кўркам қилиш ва шундай ишловнинг ўзи.
-
Пардози бузилмаган этик. Пардози яхши буюм. Тайёр маҳсулотларга пардоз бермоқ.
-
Хира сахтиён маҳсилар пардоздан сўнг ялтирайди, очилади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Эндиликда цех қуввати ортди. Бир кунда 12 тоннага яқин мато бўялиб, пардоздан чиқариладиган бўлди. Газетадан
2. Ҳуснни очиш ёки сунъий гўзаллик ҳосил қилиш учун ўсма, хина, упа-элик суртиш, бўяш, ўзига оро, зеб бериш ва шу жараён натижаси.
-
Кунига пардозини неча марта янгилар, қанақа кийими бўлса, ҳаммасини бир кунда кийиб, бир кунда ечарди. С. Аҳмад, Уфқ
-
— Нега бўлмасам мажлисга борганингда, ярим соат ойнага қараб пардоз қиласан? С. Аҳмад, Юлдуз
-
Хотиннинг ёши ўттиздан ошган бўлса-да, упа-элиги, пардози билан ёшроқ кўринар эди. Ойбек, Танланган асарлар
ПАРДОЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PARDOZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пардоз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар