ҳалқум
билан улашинг
1. анат. Оғиз бўшлиғини қизилўнгач билан туташтирадиган ҳазм йўлининг бошланғич, олдинги қисми.
-
Мастонбиби ҳўплаган чойни ҳалқумидан ўтказолмади. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Гоҳ Эргаш, гоҳ Одил ҳалқумигача сувга ётиб, қўл сиғадиган ҳар бир тешикни тинтишади. Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?
-
Ғазабидан ҳалқумига келиб тиқилган тупугини зўрға-зўрға ютди-да, яна қадамига қамчи босди. Ҳ. Шамс, Душман
2. кўчма Отадиган қуролнинг ичи, оғзи; оғиз.
-
Қайси бир она фарзанди кўксини замбаракнинг оловли ҳалқумига тутиб беради? С. Аҳмад, Ойдин кечалар
ҳалқум сўзи қатнашган жумлалар:
Жони ҳалқумига келмоқ
ҲАЛҚУМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HALQUM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳалқум сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар