ҳам
билан улашинг
1. боғл. Тенг қийматли гап бўлаклари ёки содда гапларни, шунингдек, тўлиқсиз гап қисмларини боғлаш учун хизмат қилади.
-
Битибдур беш равот ҳам учта ҳаммом. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Ўзи чўлоқ-ку, лекин шамолдай тез учади, ҳам ўзи дилкаш йигит. Ишни пухта қилади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ўзи одамлар билан гаплашиб ўтиргандай кўринса ҳам, фикри-йоди блокнотда экани кўриниб турар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Қуёш яширинган бўлса ҳам, кундузнинг ёруғлиги ҳали тамом сўнмаган эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. юклама Таъкид, кучайтириш билдиради.
-
Кун ҳам кеч бўлиб қолди. Шу ҳам иш бўлдими? Бу ботинка оёғимга сира ҳам сиғмайди. У опасига ҳеч ҳам ўхшамайди.
-
У туфлисини ҳам ечмай, наматга оёқ қўйди. Газетадан
-
Ниҳоят, улар ҳам чарчади шекилли, вагонга сукунат чўкди. Газетадан
ҳамдард ҳамфикр ҳамшаҳар ҳамтовоқ Қўшма сўзларнинг таркибий қисми бўлиб, муайян иш-фаолият ва шу кабиларда “бирга бўлувчи“, “бирга бажарувчи“, тенг, бир хил деган маъноларни билдиради: ва бошқалар.
ҳам сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳам қилмоқ
ҲАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар