ҳамдард
билан улашинг
1. Кимсанинг ғам-қайғусини бирга кечирувчи, дардининг тарқалишига кўмаклашувчи; дардкаш, қайғудош.
-
Қани энди, унинг оҳу зорига қулоқ соладиган бирон ҳамдард бўлса-ю бутун алам ва ҳасратларини айтиб, юрагини бир оз бўлса ҳам бўшатса! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Шунақа кунларда далда берадиган дўст, ҳасратини эшитиб, кўнглини кўтарадиган ҳамдард ҳам зарур эди Аҳмадга. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Синф раҳбари ўқувчининг энг яқин сирдоши ва ҳамдарди, маслаҳатгўйи бўлмоғи лозим. Р. Усмонов, Одобнома
2. Кимсанинг жисмоний дардини, оғриғини енгиллаштириш учун унга ёрдам берувчи, кўмакчи.
-
Санитарлик, ёвуз душман билан урушда ярадор бўлиб чиққан жангчиларга ҳамдард бўлиш — шарафли иш. А. Муҳиддин, Ҳ. Тожибоев, Оташ қалбли қиз
-
Дардмандларга ҳамдард бўлгин, Йиқилганга қўл узат. Э. Раҳим
ҲАМДАРД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAMDARD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳамдард сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар