ҳалқа
билан улашинг
1. Металлдан эгиб, икки учини бир-бирига қўшиб ясаладиган доира шаклидаги буюм.
-
Темир ҳалқа. Эшик ҳалқаси.
-
Айвон эшигида бир эмас, иккитадан янги қоқилган ҳалқаларга кўзи тушиб, таажжубланди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Дарвоза очилмади, Ибодилла унинг ҳалқасини уриб, тақирлата бошлади. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. эскирган Доира шаклида ясалган, билак, бармоқ ёки қулоққа тақиладиган безак буюми.
-
[ Кумуш] Кичкина олтин ҳалқани қутидан олиб, қулоғига тақди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Авазнинг ёдига бармоғига ҳалқа таққан олакўз кимсанинг суқ назар ила тикилиб тургани келди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Чойхоначи чўчиб, ирғиб турди, билагидаги оқ ҳалқани ечиб узатди. С. Сиёев, Ёруғлик
3. Умуман, доира шаклидаги, доирасимон нарса.
-
пичоқ шириллаган сайин юпқа пиёз ҳалқалари олдидаги лаганчага тушиб турарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Кел, истасанг, ой ҳалқасини қулоғингга тақай, дилбарим Э. Воҳидов.
-
Ноиб қамчи ҳалқасини билагига узатаркан, Аваз ҳалиги йигитга қараб қўйди. С. Сиёев, Ёруғлик
4. кўчма Қуршов, қуршов доираси.
-
Душман ҳалқани ёриб чиқиб кетишга жон-жаҳди билан уринарди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Қорақулов автоматчиларнинг кичик гуруҳи билан қуршов ҳалқасидан ўтиб, баталонга борди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
5. Занжир ва шунга ўхшаш нарсаларнинг ўзаро боғланган, уларни ташкил этувчи ҳар бир қисми.
-
Занжир ҳалқаси. Кишан ҳалқаси.
6. кўчма Ўзаро боғланган, боғланадиган нарсаларнинг ўзаро боғланувчи, боғланиш учун хизмат қилувчи ҳар бир қисми.
-
Фарзанд — бу келажак, фарзанд — ўтган аждодларни келажак авлодлар билан абадий боғлайдиган олтин ҳалқа. К. Яшин, Ҳамза
-
У терговни ўзи олиб борган бўлса ҳам, айбномани бошқанинг оғзидан эшитганда, жиноятлар ҳалқаси кўзига яна ҳам мудҳишроқ кўринди. Ҳ. Ғулом Машъал.
7. кўчма Маълум кишилар тўдаси; давра, жамоа.
-
— Қаландарлар ҳалқасига қабул қилинган соатдан бошлаб, ҳушимни йўқотган эдим, —деди Шумбола. Ғ. Ғулом, Шум бола
ҳалқа сўзи қатнашган жумлалар:
Ёш ҳалқаси (ёки ҳалқа ёш)
-
Нодирнинг кўзларида ёш ҳалқаси сузарди. Ш. Ғуломов, Ёрқин уфқлар
-
У киши., кўзларида ҳалқа-ҳалқа ёш, жимгина келиб, пешонамдан ўпдилар. О. Ёқубов, Излайман
ҲАЛҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HALQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳалқа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар