ҳаловат
билан улашинг
1. Тинч, озорсиз, беташвиш ҳолатда уйғонадиган, юзага келадиган ҳис-туйғу; ором, роҳат.
-
Ғазал ёзишдан мақсад жонга роҳат ва дилга ҳаловат келтиришдир. М. Шайхзода, Ғазал мулкининг султони
-
Ким ҳам айтганди, ўртада фарзанд бўлмаса, турмушда ҳаловат ҳам бўлмайди, деб. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Зирапча кирса ҳам, тиш оғриса ҳам, ҳаловат йўқолади. Фан ва турмуш
2. Тинч, осойишта ҳолат.
-
Шу сокин кечанинг ҳаловатини бузиб, бировларнинг уйи-да — қўрғонида ўрмалашиб юрган бу йигит ким экан-а? Ғ. Ғулом, Соялар
-
Жаббор полвон полга жой солиб ётди. У тинчиб, кўз юмди-ю, Жуман ухлай олмади. Негадир ҳаловати қочган эди. А. Мухтор, Туғилиш
-
Фақат Юлдузхонни кўрдим-у, ҳаловатимни йўқотдим, юрагимга худди чўғ тушгандай. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
3. Бирор нарсанинг бошқасига нисбатан “ҳеч гап эмас“, “чидаса бўладиган“, буниси ҳолва экани маъносини билдиради.
-
Буниси ҳаловат
-
Қор ҳам ҳаловат экан, эртасидан бошлаб қаттиқ қорасовуқ бошланди Мирмуҳсин, Меъмор
ҲАЛОВАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HALOVAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳаловат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар