ҳалол
билан улашинг
1. дин. Шариат ҳукмига мувофиқ еса, ичса, фойдаланса бўладиган; ҳаром эмас.
-
Пулни олмадим, минг марта розиман, сизга она сутидай ҳалол бўлсин А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. кўчма Кишининг ўзига қарашли, ўз меҳнати билан, пешона тери тўкиб топилган; хиёнат, ғирромлик кабилардан холи.
-
Жон-дилидан ҳалол ишлайдиган одамлар билан иноқ Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Тўғри тут ишингни ва ҳалол яша! Шуҳрат
-
Маҳфуза энди қинғирликни ташлар, болаларини ҳалол пул билан боқиб, вояга етказар Газетадан
3. кўчма Ғирромликка ўрганмаган, қин-ғир йўлга бормайдиган, бировни алдамайдиган; тўғри, софдил.
-
Ҳалол киши. Ҳалол ишламоқ.
-
Колхоз раиси умри етимлик билан ўтган ҳалол одам. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
[ Заргаров:] Бечора Оқила ўзи жуда ҳалол, меҳнаткаш, болаларга жуда меҳрибон аёл. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Азалий халқинг бор бир эл қатори, Танти-ю меҳнаткаш, тўғрисўз, ҳалол. А. Орипов, Йиллар армони
4. Никоҳлаб олинган, қонуний (хотин ҳақида).
-
Бировнинг ҳалолини биров суядиган замон экан-да, водариғ? С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Ўзининг бир эмас, иккита хотини бўла туриб, тағин бир йигитнинг ҳалолига кўз олайтириш А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. спрт. Ўзбек курашида соф ғалабага бериладиган баҳо.
ҲАЛОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HALOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳалол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар