ваҳший
билан улашинг
1. Ибтидоий босқичдаги, маориф, маданиятдан узоқ, жуда ҳам орқада қолган; ёввойи.
-
Ваҳший халқларда қонхўрликка тамойил зўр бўлади. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Шундай шахс, жамоа, халқ ва шу кабиларга хос одат, хатти-ҳаракат ва бошқалар
-
Аваз кўпдан бу ваҳший удумни ўйлаб изтироб чекар, бу забун, меҳнаткаш тўда хусусида бир шеър ёзишни мўлжаллаб қўйган эди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Булар нега бир-бирларини ҳеч аямай қамчи билан савалашяпти. Шунақаям ваҳший ўйин бўладими? К. Яшин, Ҳамза
3. Жониворлар гўшти билан яшовчи, инсонлардан холи тоғ, саҳро ва шу кабилар жойларда яшайдиган, қўрқинчли бўлган (жониворлар ҳақида); йиртқич.
-
Ҳар турли ваҳший жондорларни кўриб, Зевархон ов қилмоқчи бўлди. Баҳром ва Гуландом
-
Тоғдаги ваҳший жониворлар Муродхонни кўриб, унга ҳамла қилди. Муродхон
4. кўчма Шундай жониворларга хос хусусиятли, инсон қиёфаси йўқ, ёвуз.
-
Оромингни бузди сенинг ҳам фашист деган ваҳший оломон. А. Орипов
-
Падари бузрукворининг ўлимига кўз тикиб, тиш қайраб ўтирган Исфандиёрдек ваҳший шербаччага қамчи кўтариб, Аваз гумроҳлик қилмадими? С. Сиёев, Аваз
5. кўчма Қўрқинч солувчи, бало-офат келтирувчи, ёввойи.
-
Қўрқиб қарар ваҳший сувларга ва денгизни айланиб ўтар. Ш. Раҳмон
-
Нусратилла ваҳший кўзларини йилтиратиб, титраб, шивирлаб, ёлворган йиғи товуши билан гапирар эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
ВАҲШИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAHSHIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ваҳший сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар