ваҳимали
билан улашинг
1. Кишини ваҳимага соладиган; қўрқинчли.
-
Ваҳимали кўриниш. Ваҳимали товуш.
-
Фронт Бектемирга дастлаб унча ваҳимали кўринмади. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Ҳаял ўтмай, ваҳимали гулдураш яйловни ларзага солди. А. Дилмуродов, Осмоннинг бир парчаси
-
Ўнгирнинг тепаси баланд жар. Унинг тагида ғор ҳам бор. Бу ваҳимали жойларга кундузлари ҳам ҳеч ким келмайди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Салобатли, ҳайбатли.
-
Олис-олисдан ваҳимали кўринган қоялар аста қиёфаларини ўзгартириб, чала-ярим қўрғонларга ўхшаб қолди. Ж. Абдуллахонов, Орият
3. Ваҳимани, қўрқинчни ифодаловчи, шундан дарак берувчи.
-
Омил Нодирнинг бу ваҳимали гапларга ҳам эътибор бермаганлигига ажабланиб турди-да, амакнинг олдида туришини айтиб, чиқиб кетди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
-
Хотин, ранги оппоқ, кўзларини катта-катта очиб, унга ваҳимали қарар ва бошини чайқаб пичирлар эди. А. Қаҳҳор, Анор
ВАҲИМАЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAHIMALI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ваҳимали сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар