қор
билан улашинг
1. Суюқ ёки майда заррали сочилувчан нарсаларни бир-бирига аралаштирмоқ, қориштирмоқ.
-
Толқонни шакар билан қормоқ. Қатиққа шакар қориб ичмоқ.
-
Қўй сути, қўй мойига Упадек унни қориб Қ. Муҳаммадий
2. Обдан аралаштириб етилтирмоқ, ийламоқ, пишитмоқ (шу йўл билан ўзи боғланиб келган сўз англатган нарсани тайёрлашни билдиради).
-
Лой қормоқ. Бетон қормоқ.
-
Кун чиқмасдан ун эладим, хамир қордим Ойбек, Танланган асарлар
-
Ёрмат хўжайиннинг сигир-бузоқларига терт қориш билан банд бўлган хотинининг олдида тўхтади. Ойбек, Танланган асарлар
3. Булғамоқ, беламоқ, қориштирмоқ.
-
Лойга қормоқ.
-
Сел ғўзаларимизни меҳнатимизни ҳам тупроққа қориб олди-кетди-ю, аммо юрак қўримизни, виждонимизни оқизиб кетгани йўқ. Й. Шамшаров, Кўрк меъморлари
-
Ўзингни балчиққа қориб, йиғлаб-ёлвориб, деҳқоннинг оғзидагини, косибнинг бўғзидагини умид этишга ор қилмайсанми, Матпано? С. Сиёев, Аваз
4. кўчма Ботирмоқ, кўммоқ; гирифтор қилмоқ.
-
Чўпонни севолмадим, Ҳеч кўнгил қўёлмадим. Ғурбатга қорганимнинг, Девга юборганимнинг Сабаби шунда эди. Ҳ. Олимжон
ҚОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар