1. зид. Ранг-туси мавжуд рангларнинг барчасидан тўқ; қозонкуя, кўмир тусидаги; оқ.
Қора қозон. Қора соч. Қора кўз. Қора сиёҳ.
Мўттихон буғдойранг, қора қош аёл эди. С. Зуннунова, Олов
Чайла қамишлари аллақачон ёниб битиб, ёғочларигина қора кўмир бўлиб, чарс-чарс қилиб тутаб ётарди. Н. Фозилов, Дийдор
2. Шу тусга мойил тўқ рангли; қорамтир.
Қора нон. Қора гилос. Қора тупроқ. Қора булут.
Нимқоронғида рухсоридаги нўхатдек қора холини аниқ кўрди. С. Кароматов, Олтин қум
Қорани қора деманглар, Қоранинг ори келади. Қора майиз еганда, Қанддай ширин келади. Қўшиқлар
Мулла Обид бўлса, афтига қора балчиқ сачратиб, ўзининг машҳур кетмони билан иш кўради. А. Қодирий, Обид кетмон
3. Ис, қурум босган, қорайган ёки оқланмаган, пардозланмаган.
Қора уй.
Долоннинг ўнг тарафидаги кичик қора ҳужрада Полвоннинг ота-онаси ва боболари умр кечирган. Ж. Шарипов, Хоразм
4. зид. Қоронғи; нурсиз, зиёсиз; ёруғ.
Бу кунги кеч Отабек билан Ҳомиднинг ҳаёт ва мамот масалаларини ўзининг қора қучоғига олган қоронғи бир тун эди А. Қодирий, Ўтган кунлар
Демак, юзимнинг бир томони кундек ёруғ-у, бир томони тундек қора экан. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
Уч қадрдон, уч опа-сингил Зулмат қучган қора ўрмонда. Х. Даврон, Қақнус
5. Шахмат, шашка каби ўйинларда оққа зид доналар ва шу доналар билан ўйновчи томон.
Қора билан ўйнамоқ. Қоралар ютди.
6. от Қора ёки қорага мойил нарса (кийим, мато ва шу кабилар).
Байроқларга қора тутмоқ (тақмоқ), Қозонга яқин юрсанг, қораси юқар Мақол
Кенг қишлоқни партизаннинг Мотами қоплаб олди: Қора тақди ҳар билак. А. Умарий
7. от Бирор нарсанинг узоқдан ёки қоронғидан кўзга ташланувчи акси, ифодаси; шарпа.
Оппоқ қорда одамларнинг қораси елиб-югурарди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Машина ёруғидан ҳам талвасага тушиб, олдинда чопиб бораётган жайрон қорасига кўзи тушиб, юраги ҳаприқиб кетди. М. Мансуров, Ёмби
Кўп ўтмай ҳаво бурчида азамат ҳаво лайнерининг қораси кўринди. С. Аҳмад, Жимжитлик
8. от Мўлжалга олинган ёки олинадиган нарса, нишон; мўлжал.
Қорага олмоқ.
Биринчи отган ёй қорадан бир қулоч юқори кетди. Латифалар
Мерган бўлсанг, ўшал оғочни қорага олиб отғил. М. Осим, Ўтрор
9. кўчма Умуман, салбий белгини, сал-бий белгига эгаликни билдиради; ёмон.
Қора ният. Қора кучлар.
Кечирасиз, мен ширингина базмингизни қора хабар билан музлатиб қўйдим. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
Паранжи қурсин, мени шундай қора кунларга солди. Ҳамза, Паранжи сирлари
Калладан қора хаёлларни қувиш керак, тушкунлик — энг ёмон душман. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
Шу гап билан бошқалар Қолди ер чизиб. Қора, шум тилаклари Ҳар ённи кезиб. Ғайратий
10. от кўчма Нотўғри, ёмон, ярамас нарса, иш.
Ароқнинг ўзи оқ, қилмиши — қора. Қанотли сўзлар
Гулнор энди ман тортмади. Соф номусига отилган қорани бутунлай ювиб ташлашга жазм қилди. Ойбек, Танланган асарлар
Акангизга қора юқтирмаслик учун Ўктамни ҳам оқлаяпсизми энди? С. Зуннунова, Кўзлар
11. Баъзи сўзлар билан қўлланиб, улар англатган нарсага хос белги-ҳолатнинг кучли даражасини билдиради.
Қора совуқ. Қора қон йиғлатмоқ.
Қора қишда тўй қилмай, Баттар бўлгур нокас гов А. Орипов, Йиллар армони
Нима қилади ўзини қора қийноққа солиб?! А. Мухтор, Туғилиш
Шундан кейин терлаб-пишиб, қора терга тушиб кетди. М. Мансуров, Ёмби
12. кўчма эск. Маълум миқдордаги яхлит сумма.
Бир қора чўзсак, кифоя деб ўйлайман, озми, минг сўлкавой. Ойбек, Улуғ йўл
13. Қора (эркаклар исми).
Ичи (ёки дили, кўнгли, юраги) қора
Дили қоранинг қилмиши — қийиқлик. Мақол
Э-э-э, бу ҳам бойлар сингари ўз нафсини ўйлайдиган, ичи қора одам экан-да! Ҳ. Турсунқулов, Ҳаётим қиссаси
Юзи (ёки бети) қора
Қора ер бўлмоқ
Кимсаной у ёқда, куёв бўлмай қора ер бўлгур на ўлигини кўрсатади, на тиригини. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Қора киймоқ
Юсуфбек ҳожи хатми қуръон қилиб, юртга ош берди. Ўзбек ойим қора кийиб, таъзия очди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Қора курси (ёки стул)
Қора курсига ўтираётган жиноятчига ўхшаб қолганидан, юзлари ловуллаб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Унда [суратда] қора стулда ҳукм қилинган гуноҳкорлар ўтирарди. Газетадан
Қора меҳнат (ёки иш)
Манглайимизга битилгани шу қора меҳнат экан, нетамиз. С. Сиёев, Ёруғлик
ўқув ҳақи жамғариш учун ҳар қандай оғир, қора меҳнатдан ҳазар қилмадим. Ойбек, Нур қидириб
— Тортинма, Комилжон, — деди у жиддий, — қора ишга ҳам тайёрман. И. Рахим, Ихлос
Қора тортмоқ
Мен сизни қора тортиб келдим, Ўрмонжон ака. Сиздан бошқа ҳеч кимга гапира олмайман. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Кейин бобомизни қора тортиб, бу ерга келдик, хотинлиям бўлдик. Ёшлик
Ғайрати ичига сиғмаган жон борки, бари қишлоқ биқинидаги тепаликни қора тортган. Н. Норқобилов, Бекатдаги оқ уйча
Қора халқ (ёки одам)
Қора халқда тобелик, икром, андиша қолурми? С. Сиёев, Аваз
Қора халқ уни қарсаклар билан олқишлади. К. Яшин, Ҳамза
Оғайни, мен қора одамман. Заргар Ёдгорбек бошимни айлантирган экан. Н. Сафаров, Шарқ тонги
Қора чақам йўқ
Аммо ёнида қора чақаси йўқ одамга бу [саккиз юз сўм] — жаҳаннамнинг қилкўпригидай мудҳиш нарса. Ойбек, Танланган асарлар
Қора қилмоқ
Қариндошларини қора қилиб, бу ерларга келиб қолган;
Улар от изини қора қилиб, бўри учраган тепаликка боришди С. Нуров, Нарвон
Улар эрталаб ўтган кўй сурувларининг изини қора қилиб тепаликлар оша юришди. А. Ҳасанов, Чироқлар
Қораси ўчмоқ
Поезднинг қораси ўчгунча мўлтираб қараб турдим, кейин йиғлаб-йиғлаб, изимга қайтдим. С. Сиёев, Ёруғлик
Қорасини кўрсатмоқ
Полвон болам-ку, қорасини кўрсатмай, сувга тушгандек ғойиб бўлди. С. Аҳмад, Уфқ
Қорасини олмоқ
Куннинг ўзи пешин вақти бўлганда, Пойгачилар қорасини олади. Алпомиш
ҚОРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QORA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.