бўшат
билан улашинг
1. Бўшамоқ И феълининг орттирма нисбати.
-
Йўлни бўшатмоқ. Уйни бўшатмоқ. Вагонларни бўшатмоқ.
-
Нурали Ғиротнинг айил-пуштанини бўшатиб, қашлаб, супуриб, бўлакдан эгарлади. Нурали
-
Минг бало билан Қутидор қўлини бўшатиб, гал Отабекка келди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Ишдан, вазифасидан озод қилмоқ; рухсат бермоқ.
-
Ишдан бўшатмоқ. Лавозимидан бўшатмоқ.
-
Орадан уч-тўрт кун ўтиб, мени ишдан бўшатиб юборди. С. Аҳмад, Уфқ
бўшат сўзи қатнашган жумлалар:
Милтиқ (ёки тўп, ўқ) бўшатмоқ
-
Майна унинг ўнг қўлига устма-уст икки ўқ бўшатди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Катта тўпни гумбурлатиб, Ҳар тарафга тўп бўшатди. Нурали
-
Намойишга йўлда лаш-кар Неча тўпларни бўшатди. Баҳром ва Гуландом
-
Аямай, баччағар милтиқ бўшатди. Ойсулув
Кўнгилни (ёки юракни, дилни) бўшатмоқ
-
Юрагини бўшатди охир, Дардларини юмшатди охир. Ҳ. Олимжон
-
Ким биландир роса уришиб, кўнглини бўшатгиси келар, лекин бунга баҳона тополмас эди. М. Мансуров, Ёмби
Бўшамоқ ИИ феълининг орттирма нисбати.
-
Қатқалоқларни бўшатмоқ. Винтни бўшатмоқ. Чолғу торини бўшатмоқ.
-
Котиб бир қўли билан, томоғини қисиб турган бўйинбоғини тортиб, бўшатиброқ қўйди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
БЎШАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘SHAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўшат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар