1. Ичида ҳеч нарсаси бўлмаган; қуруқ.
Бўш идиш. Бўш қоп тик турмас. Мақол
Келинни олиб келишга кетган аравалар бўш қайтибди. С. Аҳмад, Уфқ
У бўш сават, хуржун кўтариб олган эди. С. Сиёев, Ёруғлик
Сой бўйида турган бўш кўзани ём-ғир чертиб-чертиб қўяди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Кимсадан ёки нарсадан холи, ҳеч ким ёки ҳеч нарса йўқ.
Ғиждувоннинг бозор куни бўлганига қарамай, бозор жойи бутунлай бўш эди. С. Айний, Қуллар
3. Банд бўлмаган, ишғол этилмаган, бекор.
Бўш ўрин. Бўш ер.
Баширжон олазарак бўлиб, жой қидирди. Хайрият, чеккароқда битта стул бўш экан. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
Ҳашаматли бинода биронта бўш жой қолмаган. Шарқ юлдузи
Бўш ўрин ахтариб, ўртада туриб қолди. Э. Самандаров, Дарё-сини йўқотган қирғоқ
Дарахт соясидаги бўш ўриндиқ томон юришди. Ёшлик
4. Иш билан банд бўлмаган, ишдан холи; бекор, беиш, ишсиз.
Бўш кун. Бўш вақт.
Жиндак тинч, бўш вақт бўп қолса, бас, у дарҳол китобга ёпишарди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
Бўш бўлсангиз, Мингўрикка қимизга борар эдик. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Отинойи бирдан-бир ҳунари ва бўш қолгандаги овунчоғи — чархни ғариллатишга киришади. П. Турсун, Ўқитувчи
Боши бўш
Ҳур-у ғилмон сифат ўлтиришингдан Бошинг бўшми, севар ёрга етишдим. Баҳром ва Гуландом
Ука, айтай десам, кўнглинг хуш эмас, Олиб кетай десам, бошинг бўш эмас. Оқ олма, қизил олма.
1. Салга узилиб, юлиниб ёки йиртилиб кетадиган, пишиқ-пухта эмас, жонсиз.
Бўш ип. Бўш арқон. Бўш латта.
Сухсур деган қуш бўлар, Тортсам, пати бўш бўлар. Оқ олма, қизил олма.
2. Салга синиб, уваланиб, эзилиб кетадиган, юмшоқ.
Бўш кесак. Бўш ер. Бўш ёнғоқ. Бўш ёғочни қурт ер. Мақол
Бу ёқнинг тоши у ёқники сингари қаттиқ, яхлит эмас, жуда бўш, ғўраша эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Кучсиз, заиф; оҳиста.
Бўш овоз.
Анвар юзини тутиб берди. Раъно унинг юзига бўшгина уриб қўйди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Ғоявий бўш, бадиий оқсоқ асарлар ўз баҳосини олаётир. Газетадан
Сен, болам, ҳали кўп ёшсан, Уруш қилмоққа сен бўшсан. Маликайи айёр
4. Қаттиқ сиқилмаган, таранг тортилмаган, пишиқ-пухта боғланмаган; эркин.
Дуторнинг торлари ҳали бўш. Машинанинг тормозлари бўш экан.
Қамишни бўш ушласанг, қўлингни қияди [деди Аллонбий]. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
Сендан баттар қилиб мени боғлаган. Бўш бўлганда сўрар эдим ҳолингни. Ширин билан Шакар
5. кўчма Гапни, ишни эплай олмайдиган; қаттиққўллик, талабчанлик қила олмайдиган; ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қила олмайдиган, бўшанг, ландавур.
Бўш раҳбар.
— Бўшсиз, лақмасиз! — оғзини кўпиртирди Мастура. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
Сен бўшсан, латтасан, урғочисан! Пул санашдан бошқасига ярамайсан. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
6. Бўш қарамоқ Қаттиққўллик, талабчанлик кўрсатмай иш тутмоқ.
Унинг бир қисм ғўзаси сувдан қолиб, қатқалоқ босган экан, юзига солиб: — Ўзингиз хўб пишиқ деҳқонсиз-ку, одамларга бўш қарабсиз-да — деб ёмон изза қилди. Ҳ. Назир, Маёқ сари
7. Пухта, билимдон, омилкор бўлмаган; заиф.
Математикадан жуда бўшман. Араб-бой ўқишда жуда бўш.
У
ўқишда жуда бўш, аммо ғирромлик ва шумликка абжир. П. Турсун, Ўқитувчи
Роҳат хола айвонда сабзи артиб, келинини койирди: — Бўшсиз, болам, бўшсиз! Гулдаста
8. Етарли асосга эга бўлмаган; пуч, хом.
Бўш хаёллар.
Энди унинг хаёлида ҳамма нарса бўш ва маъносиз эди. Ойбек, Танланган асарлар
Сан бўш хаёл қилма, Ман ҳеч бир вақт сандан ажралмам. Ҳамза
9. Бўш келмоқ Ютқизмоқ, енгилмоқ, ён бермоқ (баҳс, кураш, жанг ва шу кабиларда).
Курашда қайтади деб ўйлайсанми, ахир биз ҳали бўш келадиган йигитлардан эмасмиз. М. Қориев, Ойдин кечалар
Лекин энди Тўрт-кўз ҳам бўш келмади. С. Анорбоев, Ҳам-суҳбатлар
Одатда офтоб билан ошно киши унча-мунча касалликларга бўш келмайди. Газетадан
Бўш қуймоқ (ёки тутмоқ)
Сени ҳозир бўш қўяман, лекин товуш қилмайсан. Ҳамза, Паранжи сирлари
Пул асов қушга ўхшайди, сал бўш тутдингми, қўлингдан учади-кетади. Ойбек, Танланган асарлар
У отининг бошини бўш қўйиб, иккала қўлини оғзига карнай қилиб бақирарди. С. Сиёев, Ёруғлик
Бўш(га) кетмоқ
Шунча ҳаракат бўш(га) кетди. Бўш(га) чиқмоқ Асоссиз, пуч бўлиб чиқмоқ
Ҳасаналининг шубҳаси бўшга чиқди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Бахтга қарши, бу умид ҳам бўш чиқди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Таги бўш
Таги бўш гап;
Сизнинг тагингиз бўш, тарафингизни оладиган одам бўлмайди. А. Мухтор, Туғилиш
Жони бўш
Жони бўш махлуқ. Жони бўш ўсимлик.
Бук-у мол, териси қалин; жони бўш қўй, эчкиларимиз ҳам чўп тишлаб, тупроқ ялаб, қишни ҳавода ўтказишди. Муштум
Бу орада Викторга ўхшаган жони бўшлар эса қуён бўлишди. Ш. Ғуломов, Чўл белида. Кўнгли бўш Кўнгилчан, мулойим, раҳмдил.
Хотин кишининг кўнгли бўш бўлади, ичида сир ётмайди, деб қўрққан эди. С. Аҳмад, Уфқ
У анча ишонувчан, итоатгўй, кўнгли бўш қизга ўхшайди. Ёшлик
Оғзи (ёки тили) бўш
Унинг оғзи бўш, сир айтиб бўлмайди унга;
\Абдухолиқ:] Катталарнинг кўзи менинг чумчуқдай ўғлимга, яна бир қанча оғзи бўш камбағалларга тикилибди. Ойбек, Танланган асарлар
БЎШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘SH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.