тантана
билан улашинг
1. Муҳим воқеа, ҳодиса ва шу кабилар муносабати билан ўтказиладиган, ўйин-кулги, хурсандчилик руҳида давом этадиган йиғин, маросим.
-
Байрам тантаналари. Янги йил тантаналари.
-
Тантана, ҳашаматни севган Ҳусайн Бойқаро уйни тўлдирган ва улуғвор таъзим билан ўтирган оломонга фахрланиб қаради. Ойбек, Навоий
-
Қаҳрамоннинг қишлоққа қайтиб келиши катта тантанага айланди. Назар-мат, Жўрлар баланд сайрайди
-
Май — баҳор эркаси, ғалаба рамзи, Шаҳар, қишлоқларда тантана, байрам. Р. Бобожон
2. Бирор мақсад, фаолият йўлидаги ғалаба, муваффақият ва унинг ифодаси.
-
Ойбек инсон ақл-идрокининг, адолат ва бахт-саодатнинг тантанаси йўлида ғоят улкан ижодий жасорат кўрсатди. Газетадан
-
Тинчлик учун кураш, гуманистик ғоялар тантанаси учун кураш ишига ёшлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Газетадан
-
Бу қарашда Зеби қандайдир заҳарли тантанани сезиб, унинг маъносига тушунди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
3. Тўй, хурсандчилик йиғини, маросими кабиларга оид хатти-ҳаракат, шодиёна ишлар.
-
Қизидан хабар топиб келган Ёрмат уни Шоқосимнинг кулбасидан тортиб олиб кетгач, бой ҳовлисида тўй тантаналари бош-ланди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Уйда ғалати бир тантана ҳукм сурарди. С. Зуннунова, Янги директор
4. Ғолибона, кўтаринки кайфият.
-
Ҳозир у мамнуният ва тантана билан кулумсираб, Маҳкамнинг яхши волейболчи эканини айтди П. Қодиров, Уч илдиз
-
Суяр ўзининг қувончини тантана билан эълон қилди: — Бугун инструкторимизни қолдирдим, дада! А. Қаҳҳор, Асарлар
тантана сўзи қатнашган жумлалар:
Тантана қилмоқ
-
Мана мен ҳам бугун мақсадимиз тантана қилишига ишонганим учун шаҳарга тушиб чиқмоқчиман. Ҳ. Ғулом, Машъал;
-
Тоғда ҳам, пастда ҳам — ҳамма ерда меҳнат тантана қиларди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Чиндан ҳам поёнсиз чўлда ҳаёт тантана қиларди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
ТАНТАНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TANTANA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тантана сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар