танти
билан улашинг
1. Ўзгаларга ёрдам, сарф ва хизматини аямайдиган, мард; кўнгли ва қўли очиқ.
-
Бой ва танти куёв харажатларнинг йирик ва майдалигини суриштирмай, чўнтакларидан даста-даста пул чиқарар эди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Бу танти йигит ўз ўртоғи Низомиддиннинг зиндонда ётишига асло йўл қўймайди, деб ҳисобларди у. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Танти, лекин бизга эмас Зиёфатларини еган одамлар унга Танти от қўйишган. Ойбек, Танланган асарлар
2. Алдам-қалдам, ғирромлиги йўқ, ўзаро муносабат, беллашув ва шу кабиларда ҳалол.
-
Азим тажанг қиморбоз эди, шунинг учун ҳам ҳар бир қиморбоз сингари мард, танти. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Танти бўлиб урушайлик, деб Арза бекларга кўрсатди. Гулихиромон
3. кўчма Сахий, ҳалол.
-
Мана қатор-қатор карвон келар Гўзал Фарғонанинг танти еридан. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
-
Ўктам ҳам Ўсаржонга қараб, салмоқланиб деди: — Хуллас калом, меҳнатни аяманглар, ана унда бу жой хийла танти бўлади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
ТАНТИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TANTI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
танти сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар