тантанали
билан улашинг
1. Тантанага эга, тантана руҳидаги, тантана билан бўладиган.
-
Ўшдаги қароргоҳда бу оқшом сизларнинг шарафингизга тантанали зиёфат берилур. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Трестдагилар илғор бинокорлар қатори Ёдгорни ҳам тантанали кечага таклиф қилишди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Тантана ифодаловчи.
-
Гўё улуғ бир ҳодиса содир бўлиши кутилаётгандек, ер-у кўк тантанали қиёфа олди. С. Анорбоев, Оқсой
-
— Аҳа, демак, ҳали топганингиз йўқ, — деди Исмоил тантанали бир оҳангда Ойбек, Нур қидириб
3. Асъаса-дабдабали, кўтаринки руҳ билан.
-
Никоҳ тўйи фавқулодда суронли ва тантанали бўлди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Саидғози бу сўзларни оғзини тўлдириб, алоҳида расмий тусда гапиргани учун тантанали жарангларди. С. Анорбоев, Оқсой
ТАНТАНАЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TANTANALI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тантанали сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар