тансиқ
билан улашинг
1. Кам қилинадиган ёки бирор жойда кам бўладиган, лекин севиб ейиладиган.
-
Тансиқ овқат. Тансиқ мева.
-
Қази-қарта, кабоб, палов, бешбармоқ, Қовун-тарвуз, мева, саримой, қаймоқ, Тансиқ ҳисобланган ҳар нимаки бор, Дастурхонимизда сизга интизор. Уйғун
2. Умуман, кам топиладиган, кам бўладиган, кам учрайдиган; ноёб.
-
Адолат извошдаги тансиқ моллар, зеб-зийнат буюмларини кўриб, шуларнинг ҳаммаси бир бригадага тегишли эканига ишонмади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
— Жуда иймансангиз, мана, бир қучоқ гул, бера қоласиз, — деди ҳазилсимон Комила. — Ана тансиқ совға! Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
[Тантибойвачча] Жондор вагончи каби дўстини ғоят қувонтирган ажойиб тансиқ ўтириш ваъдасининг бундай ишкал бўлиб чиққанидан уялди. Ойбек, Танланган асарлар
ТАНСИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TANSIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тансиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар