яланг
билан улашинг
1. Дов-дарахтсиз, иморатсиз; очиқ, бўш.
-
Яланг ер. Яланг майдон. Яланг қир.
-
Ҳамманглар ҳам яланг далада туғилганмисизлар? Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Атроф яланг, қум саҳроси. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Қумли дўнгликнинг олди денгиз томон пасайиб, кети яланг текисликка туташади. Фан ва турмуш
2. айнан Яланглик.
-
Аҳмаджон синчиклаб қараса, эҳе шунча одам кеча кечаси қаерда экан? Ялангларга, йўлкаларга одам сиғишмас эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
— Меҳмонларни кутиб ол, қизим. Мана бу ерга жой қил, — деди Абдували ота, чайла ёнидаги ялангни кўрсатиб. Ҳ. Иброҳимов, Оддий кечада
3. Кийимсиз, яланғоч.
-
Эгнида бир енги тирсакдан, бир бари тамоман йўқ илма-тешик бўз яктак бош-оёғи яланг чолни кўриб, Ғуломжоннинг юраги эзилиб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Эгнида отигина қолган жулдур яктак, йиртиқ иштон, оёқлари яланг М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. Бир қават, енгил, юпқа кийимда.
-
Ойнисанинг юраги уриб, совуққа яланг чиққандай, эти увишиб кетди: Уруш!. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
5. айнан Яланг қават 2.
-
Шоирнинг устида яланг қўнғир мовут чакмон. Ойбек, Навоий
6. Қиндан чиқарилган; яланғоч.
-
Қирқ азамат, бўл ҳа-бўл деб, Қилич яланг келаётир. Хушкелди
яланг сўзи қатнашган жумлалар:
Яланг қават
-
Яланг қават ип;
-
Яланг қават тўни тагидан икки қўлини орқасидан ўтказиб, қадам санаб бораётган Маҳкам тақачи кўринди. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
Ҳамма вақт; ҳамиша, доим, нуқул.
-
Яланг кулади. Яланг бир хил овқат пиширади. Сиз билан яланг шу ерда учрашиб қоламиз.
-
Катта амалда ишлайдиган одамларнинг болалари ёмон ўқишса ҳам, яланг аъло баҳо қўяди М. Исмоилий, Одамийлик қиссаси
ЯЛАНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YALANG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яланг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар