яланғочла
билан улашинг
1. Уст-бошини бутунлай ечиб олмоқ, яланғоч қилмоқ, ечинтирмоқ.
-
Болани яланғочламоқ.
-
Йигит белигача яланғочланиб олганидан хижолат бўлиб, қизга гуноҳкорона кўз ташлади. Э. Самандаров, Тангри қудуғи
2. Эгар-жабдуғини, абзалини ечиб олмоқ.
-
Отни яланғочламоқ.
-
Аваз қараса, кўса Чўлтоқни яланғочлаб, офтобга ўзини солиб ётибди. Авазхон
3. Шох-шаббасини, шох-бутоқларини кесиб ташламоқ; очмоқ.
-
Йўлчи катта тўнкани яланғочлаб, илдизларини, йўғон томирларини болта билан уриб, ердан айирар экан, ўзидан, беш-йигирма қадам нарида турган бир қизга кўзи тушди. Ойбек, Танланган асарлар
4. Қинидан, ғилофидан чиқармоқ, уриш, чопиш ёки отишга шайламоқ (баъзи қурол-яроғлар ҳақида).
-
Қилич(ни) яланғочламоқ.
-
Илгари очиқчасига пичоқ яланғочлаб юрганлар энди пичоғини енг ичига олган. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Майна маузерни яланғочлаб, йўлда тўхтатган эски извош ёнида от бошини тортиб турарди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
5. Шипшийдам қилмоқ, бўшатмоқ.
-
Уйни яланғочламоқ.
ЯЛАНҒОЧЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YALANG‘OCHLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яланғочла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар