яланғоч
билан улашинг
1. Кийим киймаган, уст-бошсиз, кийимсиз.
-
Яланғоч гўдак.
-
Нон қадрини оч билар, Кийим қадрини — яланғоч. Газетадан
-
Фосиҳ афанди, музга яланғоч ўтириб олгандай, сесканиб тушди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Унинг оёқ яланг, ярим яланғоч шўх болалари шовқин-сурон билан ўйнашар эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Баргсиз, барги йўқ; барги тўкилган.
-
Сув ёқалаб ўсган яланғоч дарахтларнинг бутоқ-новдаларида совуқ шамол шувуллайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қуёш новча теракларнинг яланғоч новдаларини чўғдек қизартириб, адир орқасига чўкди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
3. кўчма Дов-дарахтсиз, иморатсиз, гиёҳсиз; яланг.
-
Яланғоч ер янги чўмилтирилган чақалоқдай буғланади. П. Қодиров, Уч илдиз
4. кўчма Устига бирор нарса тўшалмаган; палоссиз.
-
Нури олдинроқ юриб, саҳни яланғоч, эни бир бўйра қадар айвонга яқинлашгач катта пахмоқ кучук ўрнидан турди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мендан бошқа одам турмайди шекилли, каравотлар яланғоч, матраслар йиғиштирилмаган. С. Сиёев, Ёруғлик
5. кўчма Кийишга кийими йўқ; уст-боши хароб; камбағал, қашшоқ.
-
Очман! Яланғочман! Хорман! Сиз у деб сўкасиз, бу деб сўкасиз, бас-да, шунча хўрлаганингиз. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
6. Қинсиз, ғилофсиз; қин, ғилофдан чиқарилган (баъзи қурол-яроғлар ҳақида).
-
Хон Ҳасаннинг қиличи қўлида яланғоч Ҳасанхон
-
Бир қўлида яланғоч наган, бир қўлида фонар. Гулдаста
ЯЛАНҒОЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YALANG‘OCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яланғоч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар