яла
билан улашинг
1. Ейиш ёки мазасини тотиш мақсадида бирор нарсага тилини тегизмоқ; тил воситасида оғизга олмоқ.
-
Асал яламоқ.
-
Бол ушлаган бармоғини ялайди. Мақол
-
Табиб косадан бармоғига бир оз илаштириб ялади ва дарров туфлаб ташлади: — Заҳар ичибди! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Лаган бўшагач, Йўлчи қўлини тортди. Қамбар лаганга бармоқларини ишқаб ялади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Камолхонов қошиқдаги юқни ялаб, узоқ таъмини олди — ҳақиқатан қатиққа ўхшайди. А. Қаҳҳор, Икки ёрти — бир бутун
2. Тозалаш, ҳўллаш ва шу кабилар мақсадда тилини суртмоқ.
-
Янги бўшанган совлиқ қўзисини яларди. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Ниҳоят, гапира-гапира қақраган лабларини тили билан ялаб, Лутфинисо жим бўлди. Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма Тегиб, урилиб таъсир қилмоқ (шамол, совуқ, иссиқ ва шу кабилар ҳақида).
-
Ҳаво булут. Изғирин бет ялайди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Юзни, кўзни, баданни иссиқ шамол ялайди. Й. Муқимов, Шарофат
-
Пода кетидан юравериб, офтоб ялаган буғдойранг юзлари бир оз тўлишгандай Н. Фозилов, Дийдор
4. Ўз йўналишида нарсанинг сирт қисмини узиб, юлқиб кетмоқ (шамол, сув ва шу кабилар ҳақида).
-
Пояриқнинг ёқасидаги карталарни сел сал қиялаб ялаб кетибди, холос. И. Мирзаев, Тўйбошилар
-
Шамол қумларни учириб, тепаликларни ялаб кетган Мирмуҳсин, Меъмор
-
Чап тирсаги ачишиб оғриди: ўқ ялаб кетган бўлиши мумкин. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
яла сўзи қатнашган жумлалар:
Ёғ (ёки мой) тушса (ёки томса) ялагудай
Илоннинг ёғини ялаган
Оёғини (ёки товонини) яламоқ
-
Ўзидан кучли кимсанинг товонини ялаб, ўзидан ожиз бечорани хўрлаш, риёкорлик С. Сиёев, Аваз
ЯЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар