ялаб-юлқа
билан улашинг
1. Кўп яламоқ, кўп ялаб тозаламоқ (баъзи ҳайвонлар ҳақида).
-
Говмиш бузоғини ялаб-юлқади. Т. Мурод, Қўшиқ
2. кўчма Ниҳоятда яхшилаб тозаламоқ (хона, ҳовли, асбоб кабиларни).
-
Нозимахон атрофни чинни-чироқ қилиб ялаб-юлқаш билан овора. Х. Султонов, Онамнинг юрти
3. Ўта эъзоз билан, айланиб-ўргилиб, жуда эътибор билан қарамоқ, шундай муносабатда бўлмоқ.
-
Маликам, гўзалим, жоним, деб ялаб-юлқашларингиз ёлғон экан-да. А. Муҳиддин, Чап чўнтак
ЯЛАБ-ЮЛҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YALAB-YULQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ялаб-юлқа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар