толиб
билан улашинг
1. Талаби бўлган, талабгор.
-
Сулув қизсан, сенга толиб кўп бўлур. Равшан
-
Ишламоққа ҳамма толиб, Бир-бирига келиб ғолиб. Ҳар кетмондан юз гул унар, Чўллар сувга тўлиб-қониб. Фозил Йўлдош ўғли
-
Ҳафиза эшик ёнига келиб, серрайиб турди, ёнидан ўтиб кета-ётганлар унинг жой бўшашини кутиб турганини, у ўқишга жуда толиб эканини сезишгандай бўларди. Мирмуҳсин, Умид
2. Мадраса ўқувчиси.
3. Толиб (эркаклар исми).
толиб сўзи қатнашган жумлалар:
Толиби илм
-
Нарироқда Умарали бир-икки дўстлари, толиби илмлар билан қуюқ суҳбатда. Ойбек, Улуғ йўл
-
Толиби илмларнинг аксари бу кун ҳовлига чиқишган. Ойбек, Навоий
ТОЛИБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOLIB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
толиб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар