том
билан улашинг
Томчилаб оқмоқ; чакка-чакка оқиб турмоқ, тушмоқ, томчиламоқ.
-
Хатга сиёҳ томди. Шимга ёғ томди. Томчи томиб бўлгунча, дарё оқиб ўтади. Мақол
-
Тома-тома кўл бўлур, ҳеч томмаса, чўл бўлур. Мақол
-
Совуқ томчилар унинг юзига, бўйнига томиб ғашини келтирди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Кўз ёшлари эгарнинг қошига ва отнинг ёлига тома бошлайдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Унинг кўзларидан оппоқ соқолига қатра-қатра ёш томар эди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
том сўзи қатнашган жумлалар:
Кўзларидан қон томади
-
Азим тажанг бир қадам олдинга ташлади. Кўзларидан қон томарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Оғзидан (ёки лабидан, тилидан) бол (ёки асал) томади
-
Каттадан-кичикка оғзидан бол томиб муомала қиладиган хола негадир мен билан тил учида сўрашиб қўя қолди. Т. Алимов, Дашшў
-
Лабларингиздан бол томади, ёниб турган оловсиз. К. Яшин, Ҳамза
Юзидан қон томади
-
[Қишлоғимиз] Одамлари шунақанги хушбичимки, бир қарашдаёқ суқингиз киради. Юзларидан қон томади. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Қамчисидан қон томади
-
Қиз аввал қўрқди, отаси унинг Сидиқжон билан сўзлашиб турганини эмас, боққа тушганини билса ҳам, терисига сомон тиқади: бу хусусда отасининг қамчисидан қон томар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ТОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
том сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар