томиз
билан улашинг
1. Томмоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Кўзга дори томизмоқ.
-
Ота декчасини осди ва чайладан шишадаги жувоз мойини келтириб, унга томизди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
[Қиличев] Ички чўнтакларига турли-туман таблеткалар, ҳидлайдиган, ютадиган, томизадиган дорилар солиб юради. Мирмуҳсин, Занглаган қилич
2. (фақат бўлишсиз шаклда) Бир қатра ҳам анойи қилмаслик, бекор кетказмаслик, ёрдам кўрсатмаслик.
-
У онасига бир чакки томизмайди.
-
Бой пишиқ одам, бир тийинни чакки томизмайди. Ойбек, Улуғ йўл
томиз сўзи қатнашган жумлалар:
Оғзига сув томизмоқ
-
Ревизия арпа, буғдой етишмаганлигини аниқлаган пайтда, Алиқулнинг оғзига сув томизилаётгани тўғрисида миш-миш тарқатилди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Оқизмай-томизмай
-
Жаннатхон отасига дастурхон ёзди, отасини сийлади, лекин эрининг сўзларини ҳам оқизмай-томизмай етказди. И. Раҳим, Тақсир
ТОМИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOMIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
томиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар