томизғи
билан улашинг
1. от Қатиқ ивитиш учун сутга солинадиган ачитқи (масалан, эски қатиқ).
-
Сутга томизғи солмоқ.
-
Қўшниникига томизғи сўраб кирган Ҳажалхон бир зумда бир талай гап топиб чиқди. А. Муҳиддин, Ғанишер
-
махсус томизғи билан тайёрланган қатиқ, кефир каби сут маҳсулотлари ҳам витаминга бойдир. Газетадан
2. сифатдош Томизиладиган, томчилаб қуйиладиган.
-
Томизғи дори.
томизғи сўзи қатнашган жумлалар:
Томизғи ҳам бўлмайди
-
Бу пулингиз томизғи ҳам бўлмайди. Томизғига ҳам топилмайди Умуман йўқ, сира топилмайди, учрамайди.
-
Сув томизғига ҳам топилмайдиган чўл.
ТОМИЗҒИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOMIZG‘I сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
томизғи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар